Ўзбекистон ва Туркия спорт соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТİКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эсин Аcар Эргин хоним бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан келди.

Ушбу ташриф доирасида ТİКА вакиллари университет раҳбарияти билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан музокаралар олиб бордилар. Учрашув чоғида томонлар ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётга татбиқ этиш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди.

Музокаралар давомида биринчи навбатда, спорт йўналишида юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, спорт фанлари, спорт тиббиёти ва жисмоний фаолият соҳаларида қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, семинар ва конференциялар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Ташриф доирасида алоҳида эътибор қаратилган масалалардан бири — университет қошида замонавий спорт лабораториясини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳа бўлди. ТİКА ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди ҳамда лабораторияни техник жиҳозлаш, ускуналар билан таъминлаш ва халқаро стандартларга мос равишда ташкил этиш бўйича ўз ёрдамини таклиф қилди.

Шунингдек, университетнинг моддий-техник базасини янада ривожлантириш, тренинг марказларини модернизация қилиш, маданий алоқаларни кенгайтириш мақсадида ўзбек-турк спорт фестиваллари, ёшлар форумлари ва бошқа халқаро тадбирларни ўтказиш ташаббуслари муҳокама қилинди.

Томонлар, спортда инклюзивликни таъминлаш, ногиронлар спортини ривожлантириш, рақамли технологияларни спортга жорий этиш, онлайн платформалар яратиш ва инновацион ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш йўналишларида ҳам яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Ташриф якунида томонлар ўртасидаги алоқаларни амалий босқичга олиб чиқиш, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва доимий мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди. Ушбу ташриф икки мамлакат ўртасидаги дўстона ва стратегик муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - Туркия спорт ҳамкорлиги янги босқичда