Қарор ва ижро

Президентимизнинг 2025 йил 17 июлдаги “Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизда муҳим амалий қадамлар қўйилмоқда.

Жумладан, Бухоро вилояти Шофиркон тумани Жўйрабод маҳалласида фаолият юритаётган “Азизбек Транс Савдо Сервис” МЧЖ томонидан Мўғулистон Республикасидаги “MARBLE MEAT” LLC компанияси билан қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилди. Мазкур шартнома асосида умумий қиймати 51 558 АҚШ долларига тенг бўлган 210 бош “баят” зотли қўйлар Ўзбекистонга олиб келинди.

Айни пайтда мазкур қўйлар маҳаллий иқлим ва озиқланиш шароитида ветеринария мутахассислари назорати остида парваришланмоқда. Бу эса ушбу йўналишдаги ишларнинг тизимли ва илмий ёндашув асосида ташкил этилганидан далолатдир.

Маълумки, “баят” зотли қўйлар ўзининг тез ўсиши ва юқори маҳсулдорлик хусусиятлари билан ажралиб туради. Мазкур зотни маҳаллий иқлим шароитида кўпайтириш орқали нафақат наслчиликни, балки ички бозорни сифатли қўй гўшти билан таъминлаш имконини ҳам яратади.

Шу боисдан, “Азизбек Транс Савдо Сервис” МЧЖ келгусида ушбу қўйлардан наслчилик йўналишида кенг фойдаланиш, зотни кўпайтириш, қўзилар етиштириш ҳамда гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Бу эса жойларда янги иш ўринлари яратилиши, аҳоли бандлигини таъминлаш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида йўлга қўйилаётган бундай амалий ҳамкорлик лойиҳалари икки томонлама манфаатли бўлиб, маҳаллий чорвачиликни ривожлантириш, генетик салоҳиятни бойитиш ҳамда ички бозор талабини қондиришга хизмат қилади. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зотли қўйлар парваришланмоқда