Ливан суди марҳум етакчининг ўғлини гаров эвазига озод қилади
Ливан суди Ливиянинг марҳум раҳбари Муаммар Қаддофий (1942-2011)нинг ўғли Ҳаннибал Қаддофийни 11 миллион доллар гаров эвазига озод қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Тергов судьяси 17 октябрь куни Адлия саройида ўтказилган сўроқдан сўнг шундай хулосага келди. Бу ҳақда маҳкумнинг адвокати журналистларга маълум қилди.
"Al-Jazeera" хабар беришича, Муаммарнинг 50 ёшли фарзанди 2015 йилдан бери Ливанда ҳибсда сақланмоқда. У қўшни Сурияда сиёсий сургунда яшаган пайти Амал жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган ва Ливан ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган. 2017 йил судланувчига 1978 йил Ливияда ғойиб бўлган шиа имоми Мусо Ас-Садр ҳақидаги маълумотни яшириш айби қўйилган.
М.Пирматова, ЎзА