Мўғулистон Бош вазири истеъфога чиқди
Мўғулистон парламенти Бош вазир Гомбожавин Занданшатарни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу мансабда 4 ой ишлаган мулозим амални ҳукуматнинг аввалги раҳбари, 4 ярим йил фаолият кўрсатган, мамлакатда коррупция ҳолати кучайгани сабабли кўтарилган оммавий норозилик намойишида айбланиб лавозимидан бўшатилган ҳамкасбидан қабул қилиб олган эди.
МОНТСАМЭ ахборот агентлиги қайд этишича, овоз беришда иштирок этган 111 нафар депутатдан 71 нафари истеъфо таклифини қўллаб-қувватлади, 40 нафари қарши овоз берди.
Энди тез орада янги Бош вазир сайлаш учун йиғилиш ўтказилиши кутиляпти. Мажлисда ҳукмрон партиянинг бир қатор арбоблари кўриб чиқилаётгани айтилмоқда.
М.Пирматова, ЎзА