Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига фуқаролардан жами 11 333 та фуқаролар (истеъмолчилар) мурожаати келиб тушган.
Тушган ариза ва шикоятларнинг 10 549 таси (93,1 фоизи) ижобий ҳал этилган. Натижада, истеъмолчилар фойдасига умумий қиймати 78 миллиард 694 миллион 299 минг 251 сўм бўлган зарарлар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, қайтариб берилди.

Шунингдек, Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан истеъмолчиларнинг 114 та мурожаати асосида суд органларига даъво аризалари киритилган. Ушбу ишларнинг ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига яна 21 миллиард 440 миллион 915 минг 912 сўм миқдоридаги моддий ва маънавий зарарлар ундирилиб, қайта ҳисобланди.

Федерацияга келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми қуйидаги соҳаларга тўғри келади:
3550 та (31,3%) – савдо;
1846 та (16,3%) – коммунал хизматлар;
1089 та (9,6%) – сув таъминоти;
970 та (8,6%) – газ таъминоти;
569 та (5,0%) – сервис хизматлари;
431 та (3,8%) – электр таъминоти;
335 та (3,0%) – алоқа ва интернет;
233 та (2,1%) – транспорт хизмати;
223 та (2,1%) – соғлиқни сақлаш тизими;
1902 та (16,8%) – бошқа соҳалар.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 2018 йилда Халқаро истеъмолчилар ташкилоти — Consumers International аъзолигига қабул қилинган.
ЎзА