“UZCARD” тўлов тизими ва “AFIN” компанияси ўртасида Ўзбекистонда тўлов воситаларини маршрутлаш ва токенизация технологияларини ривожлантириш ҳамда “Open Banking” элементларини жорий этиш бўйича стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Ҳужжатга кўра, токенизацияга асосланган янги авлод карталарини ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, бунда картанинг ҳақиқий реквизитлари ноёб рақамли идентификатор (токен) билан алмаштирилади. Токен тўлов жараёнида қўлланилади, карта маълумотлари эса узатилмайди. Бу онлайн ва офлайн тўловларда узилишлар ва маълумотлар сизиб чиқиш хавфини сезиларли даражада камайтиради.

Лойиҳа Марказий Осиёда карталарни кенг кўламда токенизация қилиш бўйича илк ташаббуслардан бири бўлиб, янги авлод рақамли тўловлар экотизимини шакллантиришга кенг йўл очади.

– “UZCARD” тўлов тизими нақд пулсиз тўловларнинг хавфсизлиги ва қулайлигини ошириш мақсадида изчил сармоя киритиб келмоқда – дейди “UCMG” МЧЖ бош директори Давид Меликидзе. – “AFIN” билан токенизация йўналишидаги ҳамкорлик инновацияларни жорий этишни тезлаштириб, энг яхши амалиётларни бутун “UZCARD” тармоғи бўйлаб кенг кўламда қўллаш имконини беради.

Бўлажак карталарнинг ўзига хос жиҳатларидан бири – “банкдан мустақил” агностик архитектураси. Яъни, битта тўлов воситаси (карта, стикер, билагузук ёки исталган форм-фактор) қайта чиқариш ва қайта боғлашсиз турли банклар, мобил ҳамёнлар ва молиявий иловалар билан ишлаши мумкин. Дастлаб, фойдаланувчи 16 сондан иборат карта рақамини (токен) танлайди, сўнг банкни танлаб улайди.

– “AFIN” учун бу стратегик қадам. Биз бозорга тезкор, хавфсиз ва технологик ечимларни тақдим этиш учун экспертиза ва инфратузилмани бирлаштирмоқдамиз. “UZCARD” билан биргаликда банклар, бизнес ва фойдаланувчилар учун янги хизматлар яратамиз. Шунингдек, очиқ API орқали стартап лойиҳалар билан интеграция қилиш ва инновацион маҳсулотлар яратиш мақсадида ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, – деди “AFIN” директори Бекзод Усаров.

Токенлар туфайли фойдаланувчиларнинг маълумотлари максимал ҳимояда бўлиб, улар кўпроқ қулайликка эга бўладилар. Жумладан, токен маълум қурилма ёки иловага бириктирилади ва бошқа шахслар ундан ғаразли мақсадларда фойдалана олмайди.

Ўз навбатида, бизнес ва банклар “UZCARD” инфратузилмаси бўйлаб тўловларнинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва ўзаро мослиги даражасининг ошишига эришади.

“UZCARD” ва “AFIN” ўртасида имзоланган меморандум мамлакат молиявий технологиялар инфратузилмаси ривожида муҳим қадам бўлиб, молиявий секторни халқаро стандартларга мос равишда инновациялар ва рақамли трансформация асосида ривожлантириш имконини беради.  

ЎзА

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“UZCARD” ва “AFIN” токенизация асосида янги авлод карталарини ишга туширади