АҚШ Президенти Дональд Трамп Марказий разведка бошқармаси (МРБ)га Венесуэлада махфий амалиёт ўтказиш учун рухсат берганини тасдиқлади. Бу ҳақда “The New York Times” нашри эълон қилган маълумот Каракаснинг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Оқ уйдаги матбуот анжуманида Трамп минтақадаги гиёҳвандлик тармоқларига қарши кураш кучайтирилиши режалаштирилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳозир “денгиздан ташқари қуруқликда ҳам амалиёт бошлаш масаласини кўриб чиқяпти.

Сўнгги ҳафталарда АҚШ Кариб денгизи ҳудудида гиёҳванд моддалар ташийди, дея гумон қилинган кема ва қайиқларга камида беш марта зарба берган. Оқибатда 27 киши ҳалок бўлган. БМТ исон ҳуқуқи бўйича экспертлари бу воқеани “судсиз қатл” сифатида баҳолаган.

Вашингтон минтақага саккиз ҳарбий машина – ядровий зимдан ҳаракатланувчи сув ости кемаси ва қирувчи самолётлар жўнатган. Расмий маълумотда айни ҳаракат “гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш доирасидаги амалиёт” тарзида изоҳланган.

Трамп журналистлар саволига жавоб бераркан, бу қарор “икки сабаб туфайли” қабул қилинганини таъкидлади: биринчиси – Венесуэла қамоқхоналаридан жиноятчилар АҚШга кириб келмоқда, иккинчиси – гиёҳванд моддалар оқими. – Биз буни денгиз орқали ҳам, қуруқлик орқали ҳам тўхтатамиз, – деган Америка етакчиси.

Венесуэла раҳбари Николас Мадуро эса телевидение орқали чиқиш қилиб, АҚШ билан тинч муносабатни сақлаб қолишга чақирди. У МРБ режалаштирган давлат тўнтаришига йўл қўйилмаслиги”ни таъкидлаб, “режимни алмаштиришга уриниш Афғонистон, Ироқ ва Ливиядаги каби фожиаларга олиб келиши мумкин”, – деди. Шунингдек, у мамлакат ҳудудида ҳарбий тайёргарлик машқи ўтказишни буюрди. Ҳарбийлар, полиция ва фуқаро милицияси Каракас ва Миранда штатларидаги стратегик ҳудудларга жойлаштирилди.

Ташқи ишлар вазирилиги Венесуэла “АҚШ Президентининг МРБдан фойдаланиш тўғрисидаги баёнотини кескин рад этиши”ни маълум қилди.

– Карибда ҳарбий куч тўпланиши Венесуэлага нисбатан таҳдид ва босим сиёсатидир, – дейилган баёнотда.

АҚШ расмийлари илгари Николас Мадурони “Қуёш картели” деб аталувчи гиёҳванд моддалар савдоси тузилмаси билан боғлашга уринган, Каракас эса бу айбловни “асоссиз” дея, инкор этган.

Дилшод Ҳакимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп Венесуэлада махфий амалиёт ўтказишга рухсат берганини тасдиқлади