Халқаро дзюдо федерацияси томонидан эълон қилинган янгиланган жаҳон рейтингида мамлакатимиз дзюдочилари муносиб ўринлардан қайд этилди.

Эътиборлиси, -73 килограмм вазн тоифасида нуфузли мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган бухоролик Шаҳрам Аҳадов ўз вазнида рейтинг пешқадамига айланди.

Маҳоратли дзюдочимиз ўтган ойдаги IJF рейтингида 2-поғонани эгаллаб турган эди. Аҳадов япониялик Татсуки Ишихарани ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди.

Аёллар ўртасида энг оғир вазн тоифасида иштирок этадиган терма жамоамиз аъзоси Умида Ниғматов 62 поғонага юқорилашга эришди.

Эндигина ёшлар тоифасидан катталар ўртасидаги мусобақаларда иштирок этишга киришган Умида Европа ва Осиё қитъасидаги нуфузли мусобақаларда эришган натижаси туфайли қисқа фурсатда эътиборли юксалишга эришмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Шаҳрам Аҳадов жаҳон рейтингида пешқадамликка эришди