Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICE) билан ҳамкорликда JDS – “Кадрлар тайёрлаш учун стипендия тақдим этиш” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этди.

Вазирлик ва идораларнинг инсон ресурслари ва халқаро алоқалар бўлимлари вакиллари иштирок этган тадбирда JDS лойиҳаси орқали давлат тузилмаларида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва танлов жараёнларининг ошкоралигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Давра суҳбати иштирокчилари лойиҳа битирувчилари билан тажриба алмашди. Шунингдек, JDS битирувчиларини кадрлар салоҳиятини ривожлантириш жараёнига фаол жалб этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Маълумот учун айтиб ўтиш керакки, JDS (The Project for Human Resource Development Scholarship) лойиҳаси Япония ҳукумати кўмагида амалга оширилиб, ҳозирга қадар 450 нафарга яқин ўзбекистонлик мутахассис мазкур давлатнинг етакчи университетларида таҳсил олган.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматчилари учун хорижда малака ошириш имкониятлари қандай?