Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича катталар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатининг навбатдаги баҳсида ўзбекистонлик матонатли спортчи шарафига Ватанимиз байроғи юксалиб, мадҳиямиз баралла янгради.

Терма жамоамиз аъзоси Муслима Нуриддинова -61 килограмм вазндаги саралаш мусобақаларини муваффақиятли ўтказди. Кучлилар билан кечган финал баҳсида иродали спортчимиз умумий ҳисобда 353 кило тошни кўтариб, барча рақибларидан устун келди ва жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.

Шунингдек, 67 кг. вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этган терма жамоамиз аъзолари Қудратой Тошпўлатова ҳамда Рухшона Ўктамова ҳам муносиб натижа қайд этди.

Тошпўлатова 392 кг. натижа билан кумуш, Рухшона Ўктамова эса 363 кг. тошни бўйсундириб, бронза медалига эга чиқди.

Жаҳон чемпионатида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлган мамлакатимиз пара пауэрлифтингчилари 20 октябрь тунда юртимизга қайтиб келади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара поуэрлифтинг: жаҳон чемпионатида мадҳиямиз янгради