Халқаро шахмат федерацияси(ФИДЕ) ва Norway Chess ташкилоти ўртасида “Total Chess World Championship Tour” – янгича тизимдаги жаҳон чемпионати ташкил этиш бўйича келишув шартномаси имзоланди.

Янгича тизимдаги жаҳон чемпионати тўртта босқичдан иборат бўлиб, ғолиблар классик, блиц ва рапид бўйича аниқланади, умумий натижалар бўйича энг яхши шахматчи FIDEнинг умумий ҳисобдаги жаҳон чемпиони, деб топилади.

Йиллик умумий мукофот жамғармаси 2,7 миллион АҚШ долларидан иборат чемпионатнинг илк уч босқичи 750 минг АҚШ доллардан иборат бўлади. Финал ўйинининг мукофот жамғармаси 450 минг АҚШ долларидан иборатлиги тасдиқланди.

Жаҳон чемпионатининг илк саралаш босқичи 2026 йилда ўтказилади. Чемпионатнинг финал ўйинлари 2027 йилда ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: янгича тизимдаги жаҳон чемпионати йўлга қўйилмоқда