ФИФА кунлари муносабати билан футбол бўйича миллий чемпионатимизда қарийб икки ҳафталик танаффус эълон қилинган эди. Ниҳоят бугун Ўзбекистон Суперлигаси старт олади.
Мусобақанинг 25-турини «Насаф» ва «Қўқон-1912» жамоалари тўқнашуви бошлаб беради. Ушбу ўйин Қарши шаҳридаги «Марказий» стадионида соат 19:30 да ташкил этилади. Шунингдек, Суперлиганинг мазкур турида 17 октябрь куни «Машъал» – «Хоразм», «Андижон» – «Шўртан», «Сўғдиёна» – «Сурхон», 18 октябрда «Навбаҳор» – «Бунёдкор», «Динамо» – «Бухоро», 19 октябрь санасида «Пахтакор» – «Қизилқум», «Нефтчи» – ОКМК клублари ўзаро куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, миллий чемпионатимизнинг 24-тур якунларига кўра, «Насаф» 53 очко билан пешқадамлигини сақлаб турган бўлса, «Нефтчи» 51 очко тўплаб иккинчи, «Пахтакор» эса 46 очко жамғариб, учинчи ўринда бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА