Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаси қарздорликни қоплаш мақсадида электрон аукцион савдосига чиқарилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг Сардоба туман бўлими хабар берди.

Вилоят судининг 2025 йил 17 июндаги ижросига кўра, қарздор фуқаролардан “Сардоба туман электр таъминоти корхонаси” фойдасига 1,3 миллиард сўм миқдоридаги зарарни ундириш белгиланган эди. Аммо қарздорлар кўрсатилган муддат ичида мажбуриятни ихтиёрий равишда бажаришмаган.

Шу боис, қарздорларга тегишли бўлган Сардоба тумани, Халқобод маҳалласи ҳудудидаги “Метан” автомобилларга газ қуйиш станцияси хатланиб, 1 миллиард 347 миллион сўм бошланғич қийматда “E-auksion” электрон савдо майдонида аукционга чиқарилди.

–  Ижро ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши қонун устуворлигининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади, –  дейди МИБ Сардоба туман бўлимининг бошлиғи Элёр Пўлатов. –  Биз ижро жараёнларини фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда, адолат ва қонунийлик асосида амалга оширяпмиз. Қарздорларга етарли муддат берилди, аммо тўлов амалга оширилмагани сабабли мажбурий чоралар қўлланилди.

Э. Пўлатовнинг таъкидлашича, аукцион савдолари очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиб, тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

МИБ маълумотларига кўра, бундай чоралар нафақат давлат корхоналари фойдасига зарарни қоплаш, балки фуқаролик муносабатларида молиявий интизом ва ижро интизомини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмади, оқибатда эса...