Сўнгги йилларда юртимизда таълим тизимини тубдан такомиллаштириш борасида қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бунинг учун зарур маблағлар ажратилиб, соҳа ривожига сарфланмоқда. Хусусан, халқаро муносабатлар ҳам янги босқичга кўтарилмоқда.

Тошкент халқаро университетида Туркий университетлар иттифоқининг 8-Бош ассамблеяси ўз ишини бошлади.

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида Ўзбекистон 2025–2026 йилларда Туркий университетлар иттифоқига раислик қилиши даврида “Туркий илм-фан ва инновациялар кунлари”ни ўтказиш ташаббусини илгари сурган эди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Туркий академия президенти Шаҳин Мустафоев, Тошкент халқаро университети ректори Искандар Йўлдошев очиб берди.

Тадбир доирасида “Туркий илм-фан ва инновациялар кунлари” ташаббуси муҳокама қилиниб, Ўзбекистон университетлари кўргазмаси ташкил этилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Ассамблеяда ташкилотга аъзо мамлакатдан 70 га яқин университет вакиллари, жумладан 200 нафарга яқин ректор ва олимлар қатнашмоқда.

Шербек Исломов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Туркий университетлар иттифоқининг 8-Бош ассамблеяси бошланди