"Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати хабарига кўра, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида фаолият юритувчи “О. Д.” фермер хўжалигида сув насослари электр тармоғига рухсатсиз улангани аниқланди.

Текширув натижасида маълум бўлишича, фермер хўжалиги томонидан амалга оширилган мазкур ноқонуний ҳаракатлар туфайли электр таъминоти ташкилотига 2 миллиард 477 миллион сўмлик моддий зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговгача бўлган текширув ишлари олиб борилмоқда.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермер 2,4 миллиард сўмлик электр энергиясини ноқонуний тарзда ишлатган