Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материалларнинг “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига мослиги бўйича ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Таҳлиллар давомида айрим туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича берилган рекламаларда қонун талаблари бузилгани аниқланди.

Хусусан, Навоий вилояти ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан “MUS ALI TOUR”, “Amirxan Travel” ва “TRAVEL ATA” масъулияти чекланган жамиятлари лицензия ҳужжатларисиз реклама тарқатгани учун белгиланган тартибда маъмурий иш қўзғатилди ва уларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди.

Шунингдек, Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан 9 та телеграм ва Instagram каналлари ҳамда “Mustafa Travel” МЧЖ фаолиятида ҳам шундай қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Натижада, мазкур каналлар маъмурлари ва корхона масъул шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилди. Қўмита маълумотига кўра, мазкур ҳолатлар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.

Ўзбекистонда “Реклама тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, фақат лицензияга эга бўлган туроператорларгина Умра ва Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича хизматлар рекламасини тарқатиш ҳуқуқига эга.

Хорижий амалиётда ҳам бу йўналиш қаттиқ назорат қилинади. Масалан, Саудия Арабистонида Умра ва Ҳаж хизматларини реклама қилиш учун махсус рухсатнома талаб этилади. Миср ва Туркияда эса лицензиясиз диний туризм реклама қилган шахсларга нисбатан катта миқдорда жарима белгиланган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу чоралар фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, лицензиясиз фирмалар орқали диний саёҳатлардаги турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақобат қўмитаси Умра рекламасидаги қонунбузилишларга нисбатан чора кўрди