Бугун дунёда онкологик ва юрак-қон томир касалликларини барвақт аниқлаш даражаси икки-уч баробар ошган давлатлар бор.

Ҳар қандай соҳада халқаро тажрибани ўрганиш, имкони бўлса, зарурларини ҳаётга татбиқ қилиш ҳеч қачон зарар қилмаган. Жаҳондаги ядро тиббиёти марказлари фаолият юритаётган давлатларда ана шундай натижаларга эришилмоқда.

Германия, Япония ва Жанубий Кореяда ядро тиббиёти орқали беморларда саратон касалликларини илк босқичда аниқлаш натижасида шифо топиш кўрсаткичи 80-90 фоизга етган. Бу инсон ҳаётини сақлаб қолишдаги улкан ютуқдир.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Ўзбекистон Республикаси Ядро тиббиёти марказининг барпо этилишига киришилгани эса соҳада катта янгилик бўлди.

Бу мамлакатимиз тиббиёти тарихидаги янги муҳим босқичдир. Жорий йил 9 октябрь куни лойиҳага рамзий тамал тошининг қўйилиши нафақат янги бинога, балки инсон ҳаётини сақлаб қолиш, соғлом авлодни тарбиялаш ва миллий тиббиётни илмий жиҳатдан юксалтиришга қаратилган эзгу ишлардан бўлди.

Яқинда лойиҳани бошлашга бағишланган тадбир доирасида соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров ҳамда С.Березин номидаги тиббиёт институти бошқарув раиси Аркадий Столпнерларнинг фикрларини эшитдик. Ядро тиббиёти фан ва технологиянинг энг илғор йўналишларини ўзида мужассам этган соҳа, дея таъкидлайди улар. Унда инсон танасидаги жараёнларни атом даражасида кўриш, саратон ва бошқа оғир касалликларни илк босқичда аниқлаш ва самарали даволаш имкони бор.  

Бу тиббиёт тури анъанавий усуллардан фарқли равишда организмдаги ўзгаришларни ҳали клиник белгилари намоён бўлмасидан аввал аниқлай олади. Яъни ядро тиббиёти касалликни даволашдан ҳам муҳимроқ вазифани, яъни унинг олдини олишни таъминлайди.

Тошкентдаги Ядро тиббиёти маркази фақатгина клиника эмас, балки илмий изланишлар ва инновацион амалиётлар марказига айланади. Бу ерда ядро диагностикаси, радионуклид терапияси, протон терапияси каби замонавий йўналишлар йўлга қўйилади. Биринчи босқичда позитрон-эмиссион томография (ПЭТ/КТ), циклотрон мажмуаси ва радиофармпрепаратлар лабораторияси ташкил этилади. Кейинчалик радионуклид терапияси, изотоп тадқиқотлари, радиожарроҳлик каби юқори технологияли хизматлар йўлга қўйилади.

Бу имкониятлар мамлакатда илгари фақат хорижда амалга ошириладиган тиббий хизматларни эндиликда маҳаллий даражада тақдим этишга замин яратади. Чет элга бориб, қиммат нархга даволаниш жараёнларига эҳтиёжни сезиларли камайтиради. Минглаб беморларнинг  хорижлик мутахассисларига мурожаат этиши масаласига ечим бўлади. Бу нафақат вақт ва маблағни тежайди, балки инсон умрини узайтиришга хизмат қилади. Чунки саратон каби оғир касалликларда ҳар бир кун, ҳатто сония ҳам аҳамиятга эга.

Ядро тиббиёти маркази фаолият бошлаши билан йилига камида 8 минг нафар беморда касалликни илк босқичдаёқ аниқлаш қуввати яратилади. Бу эса тўлиқ шифо топиш эҳтимолини бир неча баробар оширади. Шу билан бирга, лойиҳа орқали мамлакатимизда тиббий туризм ривожланади.

Шунингдек, юздан ортиқ юқори технологияли иш ўринлари яратилади. Марказ фақат даволаш эмас, балки илм, тажриба ва инсонпарварлик мактабига айланади. Яъни, бу ерда ядро тиббиёти соҳасида маҳаллий кадрлар тайёрланади. Илмий изланишлар олиб борилади.

Ядро тиббиёти маркази фаолияти орқали мамлакатимизда онкология, радиология, биотехнология ва фармацевтика соҳаларидаги инфратузилма сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади.

Икром АВВАЛБОЕВ,  

Аслиддин АЛИ(сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда онкологик ва юрак-қон томир касалликларини барвақт аниқлаш йўлида муҳим қадам қўйилди