Ҳозирги кунда сув ресурсларини тежаш ва самарали бошқариш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги делегацияси хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

Сафар доирасида cув хўжалиги вазири ўринбосари Рустам Қаршиев раҳбарлигидаги делегация аъзолари Пекин шаҳрида “Hengrunan Technology” компанияси раҳбарияти билан музокаралар олиб борди. 

Учрашувда компаниянинг “ақлли” сенсорлар, интеллектуал мониторинг, автоматлаштирилган ҳисоблаш тизимлари соҳасидаги илғор тажрибалари атрофлича муҳокама қилинди. 

Томонлар ушбу технологияларни Ўзбекистоннинг сув хўжалиги тизимида жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашди. Айниқса, қишлоқ хўжалигида сув тежамкор усулларни жорий қилиш, оқимни аниқ назорат этиш ва реал вақтда маълумотлар олиш имкониятлари бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилиши таъкидланди. 

Учрашув якунида Сув хўжалиги вазирлиги ва “Hengrunan Technology” компанияси ўртасида сув хўжалигини рақамлаштириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

 Сафар давомида делегация аъзолари сув ресурсларини бошқаришни автоматлаштириш, сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Хитойнинг илғор тажрибаларини ўрганишмоқда. Ушбу йўналишлардаги билим ва технологиялар мамлакатимиз сув хўжалиги тизимида амалиётга татбиқ этилиши режалаштирилган.

 Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув хўжалиги вазирлиги ва “Hengrunan Technology” компанияси ўзаро англашув меморандумини имзолади