Режали профилактика ишларини амалга ошириш мақсадида 14 та бекатдан иборат «Технопарк – Қипчоқ» бекатлари орасида метро поездлари ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.

Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, метро тизимида хавфсизликни таъминлаш ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ерусти эстакадалари ҳамда бекатлар маълум муддат фойдаланилгандан сўнг профилактика текшируви ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Ерусти ҳалқа йўли йўналишида олиб борилган режали профилактика ишлари доирасида кенг кўламли текширувлар ўтказилиб, аниқланган бир қатор камчиликлар бартараф этилди. Хусусан, йўл ҳолати тўғриланди, носоз шпаллар алмаштирилди, дренаж тизими ҳолати ўрганилди, шағаллар текширувдан ўтказилди.

Бажарилган ишлар йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда транспорт инфратузилмасини янада такомиллаштиришга қаратилган.

Аввалроқ ушбу йўналишнинг тахминан 18 октябрда фаолиятини қайта бошлаши мумкинлиги ҳақида маълум қилинган эди. Бироқ, синов жараёнларини янада такомиллаштириш, поездлар ҳаракатини олдингидан икки баробар тезлаштириш ва оралиқ вақт интервалларини қисқартириш мақсадида йўналишнинг жорий йил 1 ноябрь куни атрофида очилиши кутилмоқда.

Ҳозирда ушбу йўналишда поездлар синов тариқасида (йўловчисиз) ҳаракатланмоқда. Синов натижалари муваффақиятли якунланиб, барча техник талаблар тўлиқ тасдиқлангандан сўнг, йўналиш йўловчилар учун ўз фаолиятини қайта бошлайди.

Ҳамроз Баянов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерусти ҳалқа йўли яқин кунларда йўловчилар учун очилади