АҚШ Президенти Дональд Трамп Украинага "Tomahawk” русумли узоқ масофага учадиган қанотли ракеталар юбориш эҳтимоли борлигини билдирган. Бу қарор Россия билан урушда янги босқични бошлаб бериши мумкин.

Трамп журналистлар билан суҳбатда, “Кўрамиз… эҳтимол, шундай қилармиз, деди. Мазкур баёнот Президент Владимир Зеленский билан ўтган ҳафта охирида бўлиб ўтган иккинчи телефон суҳбатидан сўнг янгради. Мулоқот чоғи Зеленский Вашингтондан Украина армиясининг ҳаво ҳимояси ва узоқ масофали зарба тизими имкониятини кучайтиришни сўраган.

Айни ташаббус амалга ошса, 2 500 километргача етиб бора оладиган "Tomahawk" ракеталари билан Москвага зарба бериш имкони пайдо бўлади. Москва эса бу ҳолат “вазиятни жиддий кескинлаштириши”, АҚШ – РФ муносабатини янада ёмонлаштириши мумкинлигини билдирди.

Украина раҳбарияти бир неча ойдан буён Ғарбдан узоқ масофага мўлжалланган қурол сўраб келади. Киев таъкидлашича, Россия фронт ортидаги шаҳарлар бўйлаб, хусусан энергетика инфратузилмасига қарата кучли ракета ва дрон ҳужумларини уюштирмоқда.

Трампнинг махсус вакили Кит Келлог ҳам яқинда “Fox news”га берган интервьюсида Президент Россия ҳудудларига зарба бериш фикрини маъқуллаганини айтган.

Москва эса бу эҳтимолни аҳамиятсиз, дея баҳолади. Яъни, Кремль вакили Дмитрий Песков шундай деди:

– "Tomahawk" бўладими ёки бошқача ракета — фарқи йўқ, урушнинг суръати ўзгармайди.

Барибир, АҚШ ва Россия муносабатида янги синов даври келди, дейиш мумкин. Украина урушнинг тўртинчи йилига кирар экан, ғарбнинг ҳарбий қўллаб-қувватловига тобора кўпроқ муҳтож бўляпти.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украина Москвагача етиб борадиган қурол олмоқчи