Жорий йил 12 октябрдан бошлаб Европанинг Шенген ҳудудига саёҳат қилаётган ЕИга аъзо бўлмаган давлатлар фуқаролари учун одатдаги паспорт текшируви ўрнига янги автоматлаштирилган биометрик тизим йўлга қўйилди.

Таъкидланишича, Европа Иттифоқи давлатлари электрон кириш тизими EES (Entry Exit System)ни жорий этмоқда ва бу тизим Шенген ҳудудидаги 29 та мамлакатда амал қилади. Улар учинчи давлат фуқароларининг биометрик маълумотларини халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари, чегарадаги ўтиш жойлари ва денгиз портларида кириш-чиқиш вақтида тўплайди ва рақамли базага киритиб боради

Кейинги сафарда Шенген чегарасини кесиб ўтишда ушбу маълумотлар автоматик равишда текширилади. Бу орқали ЕИ чегара хизмати саёҳатчи қанча вақт қолганини аниқ кузатиб бориш имконига эга бўлади. Қолаверса, бу ноқонуний миграция ва ҳужжатларни сохталаштириш ҳолатларининг олдини олишга, шунингдек Европа аҳолиси ва саёҳатчилар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Қайд этиш керак, ЕИ фуқаролари, резидентлари ва узоқ муддатли Шенген визаси эгалари учун алоҳида навбатлар ташкил этилади, улардан виза ёки паспорт ва яшаш учун рухсатнома тақдим этишлари талаб этилади.

Хабарга кўра, рўйхатдан ўтиш махсус EES терминаллари ёки биометрик маълумотларни ўқийдиган чегара автоматлари орқали амалга оширилади. Ушбу техник қурилмалардан фақат биометрик паспорт эгалари фойдаланиши мумкин. Янги тизим биринчи навбатда сизнинг юз қисмингиз сурати ва бармоқ изларини тақдим этишни сўрайди. 12 ёшгача бўлган болалар бармоқ изларини тақдим этиши шарт эмас.

EES тизими дастлаб Чехия, Эстония ва Люксембургда тўлиқ ишга тушди. Германия эса тизимни аввал Дюссельдорф аэропортида, кейинчалик Франкфурт ва Мюнхенда жорий этишни режалаштирган. Европа Комиссияси маълумотига кўра, тизим келгусида 29 давлатнинг ташқи чегараларида тўлиқ фаолият кўрсатади.

Дастлабки олти ойда паспортни текшириш ва муҳрлаш тартиби одатдагидек давом этади.2026 йил 10 апрелгача ЕИ ҳудудида паспортларга муҳр босиш амалиёти бутунлай бекор қилиниб, чегара назорати тўлиқ автоматлаштирилади.

Ў.Алимов тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шенген ҳудудига киришда янги тизим ишга тушди: нималар маълум?