Бугун, 12 октябрь куни эрта тонгда пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Норвегияда ўтган жаҳон чемпионатида юксак натижаларни қайд этган оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.

Кутиб олиш маросимида иштирок этган спорт вазири ўринбосари Ш.Маҳмудов, Ўзбекистон касаба уюшмалари спорт жамияти раҳбари Б.Тожиев Форде шаҳрида ўтган жаҳон чемпионати Халқаро оғир атлетика федерацияси томонидан жорий этилган янги вазн тоифаларида ўтганлигига қарамасдан маҳоратли спортчиларимиз Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов яна бир бор жаҳонда тенгсиз эканлигини дунёга намойиш қилгани мамлакатимиз спорт салоҳиятидан далолатлигини таъкидлади.

Айтиш лозим, чемпионатда -110 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Акбар Жўраев муросасиз курашларда Эрон, Грузия, Норвегия, Чехия, Украина каби ўнлаб давлатларнинг энг маҳоратли оғир атлетикачиларидан ҳар жиҳатдан устун эканлигини амалда исботлаб учта олтин медалга эга бўлибгина қолмай жаҳон оғир атлетикасининг иккита рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

Яна бир эътиборли жиҳат, 10 кунлик мусобақалар давомида энг кўп томошабин айнан Жўраев баҳсларини кузатишга жам бўлди. Бу, мусобақа статистикасида ҳам қайд этилди. Чемпионат давомида 8 та рекорд ўрнатилган бўлса, унинг иккитаси терма жамоамиз аъзосига тегишли бўлгани эътиборли ҳолдир.

Баҳслар давомида Акбар Жўраевни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаган тажрибали оғир атлетикачимиз, “Рио-2026” Олимпия ўйинлари ғолиби Р.Нурудинов бу сафарги биринчиликда 3 та бронза медалига эга чиқди.

Умумжамоа ҳолатида тўқсонинчи бор ташкил этилган жаҳон чемпионатида икки нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси Акбар Жўраевнинг олтинлари ва Руслан Нурудиновнинг 2 та бронза медали ҳисобига 7 та энг кучли жамоадан бири номини олди.

Тадбирда сўз олганлар, давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бераётгани, атлетларимиз нуфузли халқаро мусобақаларда Ватанимиз байроғини юксакларга кўтараётгани янги ғалабалар сари мустаҳкам пойдевор қўйилаётганидан эканлигини айтиб ўтди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетика: янги ғалабаларнинг мустаҳкам пойдевори