“InnoWeek - 2025” доирасида Инновацион ривожланиш агентлиги ва Кореянинг “DAESUNG Co., Ltd.” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Агентлик ахборот хизматига кўра, мазкур ҳужжат асосида Корея Республикаси Ҳукуматининг ташқи беғараз кўмак маблағлари доирасида грант ажратилиши кўзда тутилган. 

Меморандумнинг асосий мақсади асаларичилик соҳасини замонавий технологиялар орқали барқарор ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги илмий-техник ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат. Шунингдек, лойиҳа маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга янги билим ва кўникмалар бериш имконини ҳам тақдим этади.

Бу ташаббус натижасида Ўзбекистонда асаларичилик соҳаси ривожлантирилади ва юқори сифатли, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятлари кенгайтирилади. Мамлакатимизнинг турли инновацион туманларига “ақлли асаларичилик” ускуналари етказиб берилади ва улар амалиётда синовдан ўтказилади.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда “ақлли асаларичилик” лойиҳаси татбиқ этилади