Исроил ва ҲАМАС ўртасида тузилган оташкесим жума куни эрталаб кучга кириши билан Исроил армияси Ғазонинг айрим ҳудудларидан чиқиб кетди.

Ҳарбийлар баёнотига кўра, қўшин “белгиланган чизиққача" чекинди, бироқ ҳануз ҳудуднинг ярмидан ортиғини назорат қилмоқда. Сулҳ АҚШ Президенти таклиф этган “ўт очишни тўхтатиш ва гаровдагиларни қайтариш” режасининг биринчи босқичи сифатида амалга оширилди.

Келишувга биноан, ҲАМАС душанба куни соат 12:00 гача барча асирларни озод этиши, Исроил эса 250 нафар фаластинлик маҳбусни қўйиб юбориши керак. Ғазога ҳар куни 600 та ёрдам юк машинаси кириши режалаштирилган. Ҳозирча аҳолига кўмак етиб боргани тасдиқланмади.

БМТ август ойида секторда очарчилик эълон қилган, ярим миллиондан кўп инсон “очлик ва ўлим хавфи остида" қолган. ҲАМАС “Ғазода чет эл назорати бўлмаслиги"ни билдирган. Трамп режасига кўра, ҳудуд вақтинча фаластинлик технократлар томонидан бошқарилади. Сулҳ эълон қилингач, минглаб фаластинлик шимолга қайта йўл олди — вайрон йўллар бўйлаб пиёда кетаётган одамлар юзида чарчоқ билан бирга умид ҳам акс этган.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Узоқ кутилган тинчлик умиди: Ғазода қуроллар жим бўлди