Норвегиянинг Форде шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Эркаклар ўртасида 110 кг вазнда баҳслар якунланди ва Акбар Жўраев барча йўналишларда (даст кўтариш, силтаб кўтариш ва умумий) олтин медалларни қўлга киритди.
Жўраев даст кўтаришда 196 кг натижа билан жаҳон рекордини ўрнатди!
У силтаб кўтаришнинг учинчи уринишида 245 кг.га буюртма берди, аммо вазнни кўтара олмади. Агар бу амалга ошганида — барча йўналишларда жаҳон рекордчиси бўларди!
Эронлик Алиризо Насирий — силтаб кўтаришда 231 кг ва умумий 415 кг натижа билан кумуш медаль соҳибига айланди..
Ҳамюртимиз Руслан Нурудинов — силтаб кўтаришда 228 кг ва умумий 414 кг натижа билан бронза медалларига сазовор бўлди.
У даст кўтаришда 186 кг натижа билан 4-ўринни эгаллади.
ЎзА