Маълумки, тасвирий санъат қадрият, фазилат, эзгулик, олижаноблик, дўстлик, ҳамжиҳатлик, маънавий етуклик каби умуминсоний ғояларни тарғиб этади. Айни пайтда бугун Ўзбекистон Бадиий академияси аъзолари орасида маданиятимизнинг ардоқли намояндалари бўлган устоз рассомлар талайгина. Ўзбекистон халқ рассоми, Россия Бадиий академиясининг фахрий академиги  Алишер Мирзаев ҳам шулар жумласидан. Бугунги суҳбатимиз оламни ранглар ва образлар орқали тасаввур қилувчи рассом ва адиб билан.

Биламизки, санъат эстетика, тарбия, маънавият, адабиёт, табиат, мусиқа, маданият, умуман барча фанлар билан боғлиқ. Сизнингча, санъат ўзи нима?  

– Санъат, хусусан, тасвирий санъат одамзотни мукаммалликка етакловчи гўзалликдир. Шеърият сўз, мусиқа, оҳанг орқали юракларга нафосат, самимият туйғуларини сингдирса, тасвирий санъат бу вазифани рангтасвир воситасида адо этади. Чинакам тасвирий санъат асарида табиатнинг гўзал шакллари, инсон қалбининг эҳтиросли кечинмалари ва муносабатда ётган ўзига хос гўзалликлар ифодаланади. Кўчириш, борлиқни тўғридан-тўғри тасвирлаш том маънодаги чинакам санъат эмас. Буни фото санъати деса тўғри бўлади. 

Санъат – бу гўзаллик. Гўзаллик эса тафаккурни бойитади, жунбушга келтиради. Санъатсиз  ҳаёт – ваҳшийлик дейилишининг сабаби ҳам шунда. Нафснинг қулига айланиш, “куним ўтди, шукрона билдираман” қабилида яшаш нотўғри. Тасвирий санъатдан узоқ яшаш худди мусиқадан бебаҳра қолиш каби аянчлидир. Мусиқанинг сеҳрли ноталарисиз яшаб бўларканми? Санъат одамзот руҳиятини камолга етказишда бебаҳо аҳамиятга эга бўлган сеҳрли уммон. Бу уммон қудратини ҳис қилмоқ учун кишида Худо берган иқтидор баробарида чуқур илм ва ижодий салоҳият бўлмоғи лозим. Санъат – бу Пикассо, санъат – Ахмаров, санъат – Жалолов... 

Оилангизда  рассомлар бўлганми?

 Оиламизда рассом бўлмаган. Аммо тоғам чинни заводида рассом бўлиб ишлаганлар. Соҳага қизиқишимда тоғамнинг таъсири бўлган бўлиши керак. Чунки, болалигимда тоғамнинг чинни буюмларга чизган расмларини, чизмаларини кўрганимда ичимда ҳавас уйғонган. Шу қизиқишим Лабзакдаги Николай Островский номли пионерлар саройига етаклаган. Ўшанда 4-синфда ўқир эдим. Биринчи расмларни Пушкин эртаклари таъсирида чизганман. Рассом бўлишимда шу тўгаракнинг ўрни, устозларимнинг ўгити ва дўстларим Жавлон Умарбеков, Баҳодир Жалоловларнинг ўрни катта бўлган. 

Қайси рассомларни ўзингизга устоз деб билгансиз?

– Билим юртида В.Г.Перов деган машҳур рассом бўларди. Мен бу инсондан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Кейин Москвага бориб таниқли рассомлардан сабоқ олдим. Академик рассомлар билан ота-ўғил тутиндим. Шундай азизлардан бири Дмитрий Жилинский эди. У киши умрининг охиригача ишларимни кузатиб, баҳолаб турди. Дмитрий Дмитриевич бир куни менга Копенгагендан қўнғироқ қилиб қолди. Домла Маргарит II нинг портретини чизаётган эканлар. “Сени табриклайман”, - деди кутилмаганда устоз. “Кеча Россия Академиясининг фахрий академиги бўлиб сайландинг”. Қайси кароматим учун, дедим ишонгим келмай. “Ўтган йили Москвада жуда катта кўргазма қилдинг. Кўргазма ҳаммада катта таассурот қолдирди. Бу ёғини айтсам, икки кундан кейин ёнингда бўламан”. Қироличанинг суратини чала қолдириб, Тошкентга етиб келдилар.  Шундай меҳрли одамлар бор дунёда. 

Устозим Тошкентга келганларида Самарқандга бордик. Ҳаётимдаги энг гўзал кунлар бўлди. Домламиз рус рангтасвир санъати устаси бўлибгина қолмай, камтарлиги, гўзал фазилатлари ҳамда зиёли инсонлиги билан ҳам ибратли зот эди. Агар ҳозир менга қандай инсонларга тақлид қилишни хоҳлайсан десангиз мен ҳақиқий зиёли санъаткорга, деган бўлардим. Мен покиза, идрокли, тафаккурли, қалби гўзал инсонларни қадрлайман. Уларни жуда ҳурмат қиламан. 

Сир эмас, бугунги глобаллашув жараёнида ҳар бир ҳалқ, ҳар бир миллат ўз урф-одатларини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Сизнинг асарларингизда кўпроқ миллий руҳда ишланган тарихий шахслар, уларнинг ҳаёти акс этади, бунга нима туртки бўлган? 

– Аввало шуни таъкидлагим келадики, мен жуда бахтли одамман. Бахтим шуки, Ўзбекистонда туғилганман. Мен Маъмуржон Узоқов яшаган маҳаллада ўсиб улғайдим. Ҳар куни уларнинг мусиқасини эшитиб, фарзандлари билан дўстлашиб яшадим. Ёзувчи сифатида шаклланишим, романлар ёзишимда ҳам катта туртки берди.

Гарчанд мен мактабни рус тилида битирган бўлсам ҳам миллий урф-одатларга, анъаналарга жуда жиддий эътибор бераман. Болаликда чизган энг оддий суратларимда ҳам шу сезилади.  Ҳамма асарларимда, романларимда ҳам шу нарса устун.  Таниқли адиб, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров бир куни сизда ҳайрат ва миллийлик кучли, ёзувчи сифатида энг зўр ютуғингиз тилингиздаги миллийликдир, дедилар. 

Бу ҳам сизнинг Ватанингизга бўлган меҳрингиздан далолат, шундай эмасми?

– Ватан – бу жуда улуғ тушунча. Ватан деганда гоҳида талабалик пайтларим эсга тушади. У пайтларда пахта теримига икки-уч ойлаб кетиб, уйни соғиниб келардик. Ҳар гал совуқда титраб-қақшаб, автобусдан тушиб уйим томон ошиқардим. Ўз уйимга кириб кўнглим таскин топар эди. Кўпинча Маъмуржон Узоқовнинг эшиги ёнидан ўтаётганимда, “Ёлғиз” деган қўшиқни айтаётган ҳофизнинг овозини эшитиб, тўхтаб қолардим. Кўзим ёшга тўларди. Буларнинг ҳаммаси Ватан соғинчи эди. Ватан кўринишлари гоҳ қўшиқда, гоҳ шеърда, гоҳ айрилиқда, гоҳ эса расмда ифодаланади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/dL3-TRyYOY8" title="Badiiy san’at – odamzotni mukammallikka yetaklovchi kuch" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мунира Рамазонова,

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, журналист ва санъатшунос

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бадиий санъат – одамзотни мукаммалликка етакловчи куч (+видео)