Ҳозирда ижтимоий тармоқлар нафақат ахборот олиш ва янгиликлардан бохабар бўлиш учун, балки ўзини ифода этиш, савдо-сотиқ, таълим ва кўнгилочар контентлар учун ҳам кенг имкониятлар яратмоқда. Инстаграм, TikTok ва YoutTube каби платформалар нафақат анъанавий медианинг ўрнини босмоқда, балки кино саноати, реклама ва таълим жараёнларини ҳам ўзида мужассамлаштирган кенг майдон сифатида фаолият юритмоқда. Айниқса, Инстаграм ва YouTube орқали, маҳсулотларни реклама қилиш, таълим бериш, турли хил курслар ва подкастларни жойлаш имконияти яратилгани ижобий жиҳатлардан бири. Бу платформалар ёрдамида инсонлар имкониятларини кенгайтириб, ўз аудиториясига тез ва самарали етиб бориш имконига эга бўлишмоқда. Масалан, YouTube’да ҳар қандай мавзуда дарслар топиш мумкин, бу эса билим олиш жараёнини анча осонлаштиради.

Бироқ, тармоқларда юзага келаётган бир қатор муаммолар ҳам мавжуд. Хусусан, TikTok’даги “батл” тушунчаси айнан шулар жумласидан. Батллар яшин тезлигида оммалашиб бораётгани билан бирга, уларнинг аксарияти кўпинча ахлоқий меъёрларга зид, беҳаё хатти-ҳаракатларни ташкил этади. Кўп ҳолларда батл ўйинчилари бир-бирларига тарбияга тўғри келмайдиган, инсоннинг қадр-қимматини камситувчи ва шаънини оёқ ости қилувчи топшириқлар беради. Бу жараён фойдаланувчилар, айниқса ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатади. Оддий кўнгилхушликдек туюлган нарса остида аслида ҳайвонга хос қилиқлар ёки фахшни тарғиб этувчи ҳаракатлар ётибди. Бу ҳам етмагандек батл уюштираётган инсонларнинг ҳар бир сўзи ва ҳаракати тезда “тренд”га айланиши ҳолатни янада кучайтирмоқда.

Инстаграмда эса кўпроқ кўзга ташланадиган ҳолат – “қовун туширганлар” ёки ўзига хос “юлдузлар” бўлиб, улар томонидан ишлатиладиган фразалар кўпчиликка таниш. Энг қизиғи, ҳар икки видео остида бу каби “машҳур”ларнинг сўзи янграб, кундалик суҳбатларгача қўлланмоқда. Ҳар икки платформада ҳам бундай салбий контент кўпайиб бораётгани, фойдаланувчиларнинг онги учун хавф туғдириши табиий.

Энг ташвишли жиҳат шундаки, тармоқларда тарқалаётган бундай “хулқ-атвор қоидалари” ёш авлод учун ўрнак бўлмоқда. Улар бундай ҳаракатларни ўртача, ҳатто оддий ҳолат деб ҳисоблаб, унга эргашишга мойил бўлади. Бу эса келажакда ижтимоий меъёрларнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Бугунги кунда ҳатто оилавий муҳитни очиқчасига муҳокама қилувчи блогерлар ва тиктокерлар сони ортиб бормоқда. Улар ўз обуначиларига “эркинлик” номи остида янада кўпроқ шахсий, ҳатто яширин мавзуларни кўтариб чиқишлари эҳтимоли юқори.

Инсон фикрлаши, оқ-қорани ажрата олиши билан бошқа мавжудодлардан фарқ қилади. Инсонийликнинг қадр-қиммати ҳам айнан шунда. Тўғри, ҳозир ҳамма уятсизлик ёки калтабинликни тарғиб қилмайди, лекин шундай инсонларни кузатиш ҳам маълум қадар унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш билан тенг. Бу каби батллар ва уларнинг иштирокчилари, контент мазмуни устида ўйламайдиган блогерлар ишини “кўтар-кўтар” қилишимиз бундайларни машҳурлик чўққисига осонгина чиқариб, улар сонини янада кўпайтиришга хизмат қилади. 

Ижтимоий тармоқларнинг ижобий томонлари кўп бўлса-да, уларни назорат қилиш ва фойдаланувчиларни ахлоқий ва маданий жиҳатдан соғлом сақлаш масаласи жуда долзарб. Бунда тармоқларда чекловларни кучайтириш билан бирга, ҳар бир фойдаланувчи ҳам нима қабул қилаётганини англай билиши керак. Шунингдек, ота-оналар, таълим муассасалари ва жамиятнинг бошқа ижтимоий институтлари ёшларни тармоқлардан фойдаланишда ахлоқий меъёрлар ва маданий қадриятларни ҳурмат қилишга ўргатиш учун ўз фаолиятини янада кучайтириши муҳим.

Ижтимоий тармоқлар бугунги замон кишиси учун ахборот, таълим, кўнгилочарлик ва тижорат майдонидир. Аммо бу платформаларда юзага келаётган маданий ва ахлоқий муаммолар, айниқса ёш авлод учун салбий оқибатларга олиб келиши хавфи бор. Шу боис, ҳар бир фойдаланувчи, ота-она, ўқитувчи ва жамият вакиллари ижтимоий тармоқларни нафақат қулайлик ва эркинлик манбаи сифатида, балки уларни бошқариш, назорат қилиш ва маданий даражасини сақлаш заруриятини ҳам англаб, масъулият билан ёндашиши керак. Акс ҳолда, замон янгиликлари эмас, балки “зўр ўйин” кўрсаткичлари одамларнинг онгига ҳукмронлик қилган ҳолатга дуч келишимиз мумкин.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биз “кимлар”га эргашяпмиз?!