Чирчиқ шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиалида ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Хусусан, ҳомиладорликнинг 33-34 ҳафтасида “кесарча кесиш” орқали дунёга келган сиам эгизаклар туғруқдан 9 соат ўтиб, маҳаллий шароитда ўта мураккаб ва юқори технологик операция орқали ажратиб олинди. Беш соат давом этган жарроҳлик амалиёти Республика перинатал маркази қошидаги Неонатал хирургия маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр Эргашев бошчилигидаги Тошкент вилоятининг малакали шифокорлар гуруҳи томонидан бажарилди. 

– Бундай мураккаб операциялар ҳар доим ҳам амалга оширилмаган бўлиб, бу каби ҳолатларда кўпинча узоқ муддатли таҳлил ва тайёргарлик талаб этилади. 

Муддатидан аввал туғилган сиам эгизакларни шошилинч равишда ва вилоят даражасида муваффақиятли ажратиб олиш мамлакатимиз тиббиётининг янги босқичга кўтарилганидан далолат беради, – дейди Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Феруза Раҳматуллаева. 

Операцияда иштирок этган бир гуруҳ мутахассислар “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Соғлиғи барқарорлашган чақалоқлар ва уларнинг онаси шифохонадан уйга рухсат этилди. Уларнинг ҳолати энди Оҳангарон шифокорлари назоратида бўлади. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сиам эгизаклари муваффақиятли ажратиб олинди