Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш ва ёшлар ўртасида спортга бўлган қизиқишни кучайтириш мақсадида “Eco – Save Aral – 2025”, “Талаба-югур” ҳамда “Ўқувчи-югур” оммавий югуриш мусобақалари ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ва вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Марафонда жами 4 минг 150 нафар иштирокчи қатнашди. Жумладан, “Eco – Save Aral – 2025” йўналишида 2 минг 600 нафар, “Талаба-югур” йўналишида 750 нафар, “Ўқувчи-югур” йўналишида 800 нафар югурувчи иштирок этди.

Мусобақа бошланиши олдидан олий таълим муассасалари талабалари Face ID тизими орқали рўйхатдан ўтказилди. Бу жараён тадбирнинг шаффофлиги ва ташкилотчилик даражасини таъминлашга хизмат қилди.

Югуриш давомида иштирокчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл патруль хизмати, миллий гвардия ва божхона бошқармаси ходимлари томонидан зарур чоралар кўрилди.

Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий маркази бўйлаб ташкил этилган мусобақа байрамона руҳда ўтди. Финиш чизиғини биринчилардан бўлиб кесиб ўтган ғолиблар ва совриндорлар тантанали тақдирланиш маросимида диплом, медаль, махсус спорт формаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Мусобақа соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёшлар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш ва экологик маданиятни юксалтириш сари муҳим қадам бўлди.

Ўлмас Баротов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом ҳаёт тарғиботига бағишланган оммавий югуриш мусобақаси