Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионатининг синхрон сузиш бўйича тўртинчи кунги беллашувлари якунланди.

Унда ҳамюртларимиз Сабина Маҳмудова ва Хадича Агзамова (Зиёда Тошхўжаева) эркин дуэт дастурида мукаммал чиқиш қилиб, 209.9784 балл тўплаган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, акробатик гуруҳ бўйича беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси 141,1051 балл билан бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сабина Маҳмудова эркин соло йўналишида бронза, техник соло дастурида эса кумуш медални қўлга киритган эди.

Шу тариқа, синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза, жами 8 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўриндан жой олди. Мазкур йўналишда Қозоғистон ва Таиланд терма жамоалари 1-2 поғоналарни эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сабина Маҳмудова Осиё чемпионатида олтин медалга эга чиқди