Перу пойтахти Лима шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.

Жаҳон чемпионати яккалик баҳсларининг сўнгги кунида оғир вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. Унда Умида Ниғматова (+78 кг) финалга қадар ўтган баҳсларда барча рақибларини таслим этиб, кумуш медалга эга чиқди.  

Вазни -100 кг. бўлган дзюдочимиз Муҳаммадали Зоиров бронза медали учун кечган беллашувда қозоғистонлик Асқар Биржановни соф иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди. Алишер Саманов эса -90 кг вазнда бронза медали учун ўтган баҳсда молдовалик Вадим Гимбовчини таслим этди.  

Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 октябрь куни жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлари старт олади. Унда 12 та терма жамоа баҳсларга киришади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдочиларимиз жаҳон чемпионати шоҳсупасида