Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида Исроил ва Ҳамас вакиллари Ғазо можаросига якун ясаш мақсадида музокараларни давом эттирмоқда, деб ёзди “BBC” нашри.

– Бизда келишувга эришиш учун яхши имконият бор, -деди АҚШ етакчиси Дональд Трамп Оқ уйда журналистларга берган интервьюсида. – Бу ҳаракатлар барқарор тинчликка олиб боради.

Йигирма банддан иборат ҳужжатда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш, гаровдаги Исроил фуқароларини озод қилиш ва эвазига юзлаб фаластинлик маҳбусларни қўйиб юбориш баён этилган.

Ҳамас режанинг айрим қисмларини қабул қилган, бироқ қуролсизланиш ва Ғазо бошқарувидан воз кечиш шартларига ҳали жавоб бермаган. Шунга қарамай, халқаро ҳамжамият жумладан, БМТ ва Европа давлатлари бу ташаббусни олқишлади.

Трамп ижтимоий тармоқларда “барча томонлар тез ҳаракат қилиши керак”лигини айтиб, тинчлик режасининг биринчи босқичи шу ҳафта ичида якунланиши кутилаётганини билдирди.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазодаги зиддиятга чек қўйиладими?