Германия ҳаво ҳудудида аниқланган учувчисиз учар қурилмалар жанговар эмас, улар жосуслик топшириқларини бажарган, деди Германия канцлери Фридрих Мерц Германиянинг “ARD” телеканалига берган интервьюсида.

– Аввало жамоатчиликни ишонтириб айтаманки, бизда қуролли дрон билан боғлиқ бирорта ҳам ҳодиса ёки амалиёт бўлмаган, -деди у. – Булар жосуслик уринишлари холос. Биз бу борада нима иш қилиш кераклигини жуда яхши биламиз.

Пайшанба куни кечқурун Германия ҳаво ҳаракатини бошқариш бошқармаси келиб чиқиши номаълум бўлган дронларнинг бир неча бор кузатилиши сабабли Мюнхен аэропортида парвозларни бироз вақт чеклаб қўйди. “Bild” газетасининг ёзишича, дронлар Эрдинг аэродромидаги “инновация маркази” устидан ҳам учиб ўтган.

Шанбага ўтар кечаси “Reuters” ахборот агентлиги Мюнхен аэропорти 24 соат ичида иккинчи марта учувчисиз самолёт ҳодисаси туфайли парвозларни тўхтатганини хабар қилди.

Таъкидланишича, иккинчи воқеа 23 та рейснинг бошқа томонга ўзгаришига ва Мюнхенга 12 рейснинг бекор қилинишига, шунингдек, аэропортдан 46 та парвознинг кейинга сурилиши ёки бекор қилинишига олиб келган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мерц дрон воқеаси бўйича изоҳ берди