Ёшларнинг меҳнат бандлигини таъминлаш масаласига мамлакатимизда устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу долзарб масала “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятининг ҳам доимий эътиборида бўлиб турибди. “Раҳбар ва ёшлар” мавзусидаги учрашувда ҳам айни шу масала хусусида батафсил сўз юритилди. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари Бахтиёр Мирдовидов ёшлар келажагимиз пойдевори, юртимиз тараққиёти ва равнақи учун энг муҳим куч эканини, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда ёшларга оид сиёсат янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.

Дарҳақиқат, бугунги кунда таълим сифатини ошириш, замонавий касб ва ҳунарларни ўргатиш, хорижий тилларни мукаммал эгаллаш, илм-фан ва инновация ҳамда тадбиркорлик соҳаларида ёшларнинг ўз имкониятларини тўла намоён қилишлари учун кенг имкониятлар яратилди. Бу эса ёшларимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини янада юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз ва азму шижоатингизга суянамиз”, деган эзгу сўзлари бугунги кунда амалда ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда. Бу сўзлар ҳар бир ёшга катта ишонч ва масъулият юклайди. 

–  Биз раҳбарлар сизларнинг орзу ва интилишларингизни қўллаб-қувватлаш, ҳар бир ғоя ва ташаббусингизни эшитиш ва ҳаётга татбиқ этиш учун хизмат қиламиз, – деди “Ўзмиллийбанк” Акциядорлик жамияти “Келажакка қадам” маркази директори Элмурод Ҳошимов.  – Бугунги учрашувимиз ҳам айнан шу мақсадда ташкил этилган. Негаки,  сизларнинг ғояларингиз – бу янги тараққиёт йўлимизнинг йўл харитасидир. Бугун ўз олдимизга ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, уларни иш билан таъминлаш бўйича улкан мақсадларни қўйганмиз. 

Эътироф этилганидек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 февралдаги “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги  қарори ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашда янги истиқболларни очмоқда.

Унга мувофиқ, “Ўзмиллийбанк” АЖ ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида “Келажакка қадам” дастури амалга оширилиши белгиланди. Дастурда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Ўзмиллийбанк” АЖда “Келажакка қадам” маркази, шунингдек, Республикамизнинг барча ҳудудларидаги олий таълим ташкилотларида марказнинг 59 та хизмат кўрсатиш бўлимлари ташкил этилди.

Бу эса ҳар бир битирувчи талаба-ёшлар учун олий ўқув даргоҳи ҳудудидан чиқмаган ҳолатда ўз бизнес ғоясини тайёр лойиҳага айлантириш ва қулай молиялаштириш имкониятини яратди.

Бугунги кунга қадар ўз бизнес лойиҳаларини тақдим этган 3,4 минг нафардан ортиқ битирувчи ёшлар тадбиркорликка йўналтирилиб, уларга дастур доирасида жами 148,8 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди. 

Шунингдек, “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан ёшларнинг муносиб иш ўринларини топишга кўмаклашиш мақсадида Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Бухоро, Сурхондарё вилоятларида “TalabaExpo – 2025” касб кўргазмалари ташкил этилди. Мазкур кўргазмаларда 123 та олийгоҳларнинг 114 минг нафар битирувчи талабалари ҳамда 2 000 га яқин иш берувчи корхоналар бўш иш ўринлари билан қатнашди. 

Жонли ва самимий руҳда ўтказилган мулоқот давомида ёш кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун “Ўзмиллийбанк” АЖ тизимида яратилган имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Жумладан, ҳозирда банк тизимидаги 6 минг 247 нафар ходимдан 1 минг 852 нафари (30%)ни ёш мутахассислар ташкил қилади.

Жорий йилда “Ўзмиллийбанк” АЖ Бош офиси хамда ҳудудий Бош бошқармаларига 445 нафар 30 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар ишга қабул қилинди. Уларнинг 339 нафари йигитлар, 106 нафари эса хотин-қизлардир. Ушбу ёшларнинг 88 нафари олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ҳисобланиб, пул тўланадиган стажировка дастурига ишга қабул қилинган.

2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг магистратура таълим йўналишига 27 нафар ёш ходимлар Банк тавсияномаси асосида ўқишга қабул қилинди.

Шунингдек, ёш кадрлар салоҳиятини юксалтириш мақсадида банк томонидан маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланган. Ҳамкорлик меморандумлари юзасидан йўл хариталари ишлаб чиқилган. Бунда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион уйғунлашуви асосида инновацион-корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйиш, банкнинг инвестицион иштироки мавжуд бўлган йирик лойиҳаларда ҳам иқтидорли ва креатив фикрловчи талаба-ёшларнинг  биргаликдаги иштирокини таъминлаш асосий йўналишлар этиб белгиланган.

Банкка янги ишга қабул қилинган ёш мутахассислар учун банк фаолияти, мақсади ва вазифалари, ташкилий тузилмаси, банкнинг мамлакатимиз иқтисодиётида тутган ўрни, асосий молиявий кўрсаткичлари ва бошқа фойдали иқтисодий билимларни ўз ичига олган “Welcome training” ўқув дастури жорий этилган. Бу ёш кадрларнинг касбий малакасини ошириш, уларнинг тизимга мослашув жараёнини енгиллаштириш ва ўз салоҳиятини тўла намоён этиши учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, “Ўзмиллийбанк” АЖ тизимида 160 нафар ёш раҳбар кадрларнинг ишлаётгани ёшларга бўлган ишончнинг ёрқин мисолидир. Дўстона руҳда ўтган мулоқотда ёшларнинг келгусидаги режалари, лойиҳалари хусусидаги фикрлари ҳам тингланди. Уларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди. Келгусида амалга оширадиган ишлар режаси белгилаб олинди. 

                                                                      Н.Усмонова,
                                                                           ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Раҳбар ва ёшлар учрашуви самарали бўлди