“Ўзбекистон–2030” стратегиясида ўрмон билан қопланган майдонларни 4.1 миллион гектарга етказиш ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни 14.5 фоизгача кенгайтириш белгиланган. Албатта бунинг учун малакали мутахассислар ва юқори унумдор техникалар зарур.

Президентимизнинг 2024 йил 27 мартдаги “Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўрмон хўжаликларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масаласи белгилаб қўйилган.  

Унга мувофиқ мамлакатимизда янги ўрмонларни барпо этиш, қайта тиклаш тадбирларини кенг кўламда сифатли ташкил этиш мақсадида Жаҳон банки томонидан ажратилган 1 млн 320 минг АҚШ долларидан зиёд маблағ ҳисобидан  Беларусь Республикасида ишлаб чиқарилган 39 та қишлоқ хўжалиги техникаси келтирилди. Келгусида яна 400та техника харид қилиниши режалаштирилган.  

Тақдимот маросимида мазкур техникаларнинг афзалликлари, сервис хизматлари ва келгусида Ўрмон хўжалиги моддий-техник базасини ривожлантириш борасида қилинадиган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шу билан бирга ҳудудий хўжаликлар учун зарур бўладиган техникалар бўйича таклифлар ўрганилди.  

Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон агентлиги томонидан ташкил этилган тадбирда ушбу техникалар ҳудудий давлат ўрмон хўжаликларига тантанали топширилди.  

Эндиликда республика ҳудудларида ушбу махсус техникалар ёрдамида яшиллик даражасини янада ошириш, ўрмон  майдонларини кенгайтириш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси тадбирларини изчил ва сифатли  давом эттириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш имконияти кенгаяди.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/cdPzo_3Cc6E" title="O‘rmon xo‘jaligi bo‘limlariga yangi texnikalar topshirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрмон хўжалиги бўлимларига янги техникалар топширилди (+видео)