Бугунги кунда табиий ресурслардан самарали ва қонуний фойдаланиш масаласи жуда долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, энергия ресурсларини тежаш ва улардан адолатли фойдаланиш юзасидан назоратни кучайтириш муҳим ҳисобланади.

Шу мақсадда тегишли идоралар томонидан доимий равишда назорат тадбирлари ўтказилиб, қоидабузарлик ҳолатларига тезкор чора кўрилмоқда. Хусусан, Бухоро шаҳрида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир натижаларига кўра, 4,5 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган қоғоз ишлаб чиқариш цехи аниқланди.

Мазкур  “Б.Е.” МЧЖга қарашли қоғоз ишлаб чиқариш цехининг ноқонуний ҳаракати газ таъминоти корхонасига 4 миллиард 524 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

"Ўзэнергоинспекция" мутасаддиларининг таъкидлашича, бундай ҳолатларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиб, табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича назорат янада кучайтирилади.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода 4 миллиард сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди