Президент ташрифидан сўнг...

Табиат қўйнида хушманзара жойларимиз кўп. Уларга бориб дам олишни истовчилар ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Тоғлар бағрида, чўллар ҳудудида, олис қишлоқларда жойлашган бундай масканларнинг ҳаммасида ҳам сайёҳлар учун зарур шароитлар яратилмаган. 

 Кейинги йилларда бу борадаги масалаларга илғор ечимлар таклиф этилиб, йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги янги туристик объектлар шу чора-тадбирлар натижаси саналади. 

Кейинги йилларда туманда инфратузилма тубдан янгиланди. Йилнинг ҳар бир фаслида мароқли ҳордиқ чиқариш учун қулай шароит яратилди. Дам олиш ва соғломлаштириш марказлари, умумий овқатланиш масканлари, замонавий меҳмонхоналар ишга туширилди. Эски санаторий ва оромгоҳлар қайта таъмирланиб, замон талабига мос ҳолга келтирилди.

Йирик инвестициялар жалб қилиниб, юзлаб туризм иншоотлари фойдаланишга топширилди. Асосий автомобиль йўллари таъмирланди, қўшимча янги йўллар қурилди. Бу эса ташриф буюрувчилар сонини бир неча баробарга оширди.

[gallery-25611]

Бўстонлиқдаги улкан ўзгаришлар шиддати бугун ҳам давом этмоқда. Давлатимиз раҳбари 15 сентябрь куни “Чимён” халқаро умуммавсумий курортига ташриф буюрган эди.

Президент ташрифидан сўнг бу ердаги ана шу йирик лойиҳалар – энг замонавий меҳмонхона, ресторан ва савдо мажмуалари фаолияти билан  танишдик.

Ярим гектар майдонда қад ростлаган замонавий меҳмонхонадамиз.  Қиймати 25 миллион 800 минг долларни ташкил этган мазкур лойиҳа доирасида қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Хусусан, 6 қаватли замонавий меҳмонхона, 6 та шале уйи, ҳаммом ва сауна барпо этилди.

– “Чимён” халқаро умуммавсумий курортида бундай меҳмонхоналар сони бир қанча, – дейди меҳмонхона бошқарувчиси Акбар Юсуфжонов. –Айнан бизда бир вақтнинг ўзида 320 нафар сайёҳни қабул қилиш имконияти бор. Бу орқали йил давомида ўртача 45 минг нафар туристга хизмат кўрсатилиши режалаштирилган. Қувонарлиси, бу ерда халқаро тажриба йўлга қўйилди. Дунёга машҳур “Wyndham” бренди билан ҳамкорликда  хизмат кўрсатиш бошланди. Бу нафақат хизмат сифати, балки мамлакатимиз туризм соҳасининг халқаро нуфузини оширишда ҳам муҳим саналади. Янги имкониятлар иқтисодиёт учун ҳам катта аҳамият касб этади. Мажмуа фаолияти натижасида йилига 9 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд даромад олиш ва 50 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Бу эса шу ҳудуд аҳолиси учун янги имкониятлар эшигини очади.

Ҳудудда яна бир замонавий меҳмонхона мажмуаси барпо этилди. Бу лойиҳа доирасида 7 ва 5 қаватли апарт-отеллар, 7 қаватли меҳмонхона ҳамда 2 қаватли ресторан қурилди. Бунинг натижасида эса бир вақтнинг ўзида 443 нафар сайёҳни қабул қилиш имконияти яратилди. Умумий ҳисобда йил давомида ўртача 54 мингдан зиёд меҳмонга хизмат кўрсатилиши кутилмоқда. Мазкур мажмуа фаолияти иқтисодий самара ҳам келтириб, йиллик 9 миллиард сўмдан ортиқ даромад олиш мўлжалланмоқда. Шу билан бирга, 30 та янги иш ўрни яратилиши муҳим аҳамиятга эга.

Энг муҳими ҳудудда янги замонавий автотураргоҳ, ресторан ва савдо мажмуаси ҳам бир жойда барпо этилди. Бу манзилда бир вақтнинг ўзида 300 та автомобилни вақтинча сақлаш имконияти яратилди. Автотураргоҳнинг биринчи қаватида эса ресторан, болалар майдончаси ва савдо мажмуаси жойлаштирилган. Бу нафақат қулайлик, балки туристлар учун қўшимча хизматларни бир марказда тақдим этиш имкониятини ҳам беради.

Бу ердаги хизматдан эса йилига ўртача 55 минг киши фойдаланиши кутилмоқда. Натижада 10 миллиард сўмдан зиёд иқтисодий самарага эришилади. Энг муҳими, 70 та янги иш ўрни яратилиши туман аҳолиси учун катта имкониятдир.

Туризм ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини уйғун тарзда ривожлантириб, бутун ҳудуднинг иқтисодий қиёфасини ўзгартираяпти. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари, ташрифи чоғида, ҳар бир объектни нафақат қурилиш сифати, балки унинг келажакдаги самараси нуқтаи назаридан баҳолаш зарурлигини таъкидлаган эди.

Шу ўринда, халқаро умуммавсумий курорти лойиҳаси доирасида барпо этилаётган замонавий туннелнинг аҳамиятини таъкидлаш жоиз.

Мазкур лойиҳанинг дастлабки қиймати 6 миллион 80 минг долларни ташкил этади. Ушбу йирик иншоот орқали соатига 500 дан зиёд автотранспорт воситаларининг хавфсиз ва қулай ҳаракатланиши таъминланади.

Туннел таркибига узунлиги 1 минг 450 метр бўлган асосий йўл қисми, 2 та кўприк ва пиёдалар йўлаклари киради. Айни пайтда ҳудудда ҳимоя деворлари ва замонавий қоплама ишлари тўлиқ якунланди.

Янги йўл объекти нафақат транспорт ҳаракатини енгиллаштиради, балки туризм инфратузилмасини ҳам янги босқичга кўтаради. Зеро, замонавий йўллар ва қулай логистикасиз ҳеч бир туристик ҳудуд ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олмайди. Янги туннел эса ҳудуддаги тоғ курортларига олиб борувчи асосий йўлни қисқартиради. Хавфсизликни оширади ва йилнинг ҳар бир фаслида туристлар учун қулай шароит яратади.

Дарҳақиқат, фаол туризмни ривожлантириш, янги мажмуалар қуришда мана шундай халқаро стандартларни кенг жорий этиш зарур. Шу билан бирга, экологияга эътибор қаратиш, табиат билан уйғунликда бунёдкорлик ишларини олиб бориш муҳим.

Бу каби лойиҳалар нафақат ҳудуднинг жозибадорлигини оширади, балки мамлакатимизга келаётган ҳар бир меҳмоннинг Ўзбекистон ҳақидаги тасаввурини янада ёрқин ва ижобий қилади.

Бир сўз билан айтганда, Бўстонлиқ бугунги кунда нафақат табиий гўзалликлари, балки замонавий инфратузилмаси ва юксак хизмат маданияти билан ҳам туристик марказга айланиб бормоқда.

Икром АВВАЛБОЕВ,

Рустам НАЗАРМАТОВ(сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугунги Чимён: Бўстонлиққа бораётган сайёҳларни нималар кутиб турибди?