Глобаллашув даври инсоният олдига катта имкониятлар билан бирга мураккаб синовларни ҳам қўймоқда. Масалан, жамиятимизнинг энг муҳим бўғини бўлган оила институтига салбий таъсир қилаётган омиллар кўпайди.

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раиси Беҳзод Сагатов оила институти, унга салбий таъсир қилаётган ҳолатлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:  

– Оила миллатнинг маънавий пойдевори, фарзандларнинг соғлом вояга етиши учун муҳим қўрғондир. Шунинг учун ҳам азалдан халқимиз оилани муқаддас билиб, тарбиянинг энг муҳим маскани сифатида қадрлаган. Аммо бугунги глобаллашув шароитида оилаларда ҳам турли муаммо ва ўзгаришлар юзага келмоқда.

Шундай салбий ҳолатлардан бири – оилада тазйиқ, зўравонлик ва агрессия. Афсуски, бундай ҳодисалар жамиятимизнинг айрим қатламларида учраб турибди. Бу инсонийликка ҳам, миллий қадриятларимизга ҳам ёт иллатдир.  

Чунки, зўравонлик бўлган уйда меҳр-оқибат бўлмайди, меҳр бўлмаган оилада эса соғлом тарбия ва фаровонликни кутиш бефойда.  

Фарзандларимиз оиладаги зўравонлик муҳитида улғайса, уларнинг руҳий оламида салбий излар қолади. Бу эса, келгусида жамиятда ҳам агрессия ва муаммоларни кучайтиради. Шу боис, Президентимиз бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, “Оила тинч бўлса – жамият ҳам тинч бўлади”, деб алоҳида таъкидлаган.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, 2023 йил 11 апрелда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан Жиноят кодекси (оилавий (маиший) зўравонлик)  деб номланган 126-1-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек, ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, шунингдек башарти бошқа жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир юз олтмиш соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир юз олтмиш соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Албатта, содир қилинган ҳаракат оғир оқибатларга олиб келса, жазо янада оғирлашиб боради.  

Глобаллашув шароитида оилада соғлом муҳитни таъминлаш учун бир қатор вазифаларни амалга ошириш зарур. Жумладан, оилада ўзаро ҳурмат ва ишончни мустаҳкамлаш зарур. Ҳар бир оила аъзоси ўзаро ҳурмат, сабр-тоқат ва масъулият билан яшаши лозим. Ўзаро мулоқот маданиятини ривожлантириш, муаммоларни жанжалсиз, тинч йўл билан ҳал қилиш кўникмаларини шакллантириш, маънавий тарбияни кучайтириш мақсадга мувофиқ.  Ота-оналар фарзандларга миллий қадриятларни чуқур сингдириши, ёшларни соғлом ва мустаҳкам оила қуришга тайёрлаши керак.

Ҳуқуқий механизмларни қўллаш, яъни оила ва хотин-қизларни ҳимоя қилувчи қонунларни тўлақонли амалга ошириш, зўравонликка мутлақо муросасиз муносабатда бўлиш даркор.  

Психологик ва ижтимоий ёрдамни кучайтириш – маҳалла, таълим муассасалари ва давлат идоралари ҳамкорлигида муаммоларга дуч келган оилаларга зарур кўмак бериш жоиз.

Жамиятда соғлом қарашларни тарғиб қилиш – ОАВ, ижтимоий тармоқлар орқали оиладаги тинчлик, меҳр ва ҳамжиҳатликни кенг тарғиб қилиш жуда долзарб.

Зотан, оила – бу кичик жамият. Агар унда меҳр-оқибат, сабр-тоқат ва ўзаро ҳурмат қарор топган бўлса, бутун жамиятимизда ҳам тотувлик ва барқарорлик бўлади. Шундай экан, ҳар биримиз оиламиздаги муҳитни яхшилаш, фарзандларимизни соғлом руҳда тарбиялаш учун масъулмиз.

Хулоса қилиб айтганда, оила – бу шунчаки бир неча кишининг бир уйда яшаши эмас, балки меҳр, сабр ва ўзаро қўллаб-қувватлаш маскани. Ҳар бир оилада соғлом муҳитни таъминласак, жамиятда ҳам тотувлик, барқарор тараққиёт таъминланади.  

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилавий зўравонлик қандай оқибатларга олиб келади?