Маълумки, шу кунларда Норвегиянинг Форде шаҳрида оғир атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

"Рио-2016", "Токио-2020" ва "Париж-2024" Олимпиадасида ғолибликка эришган Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари иштирок этадиган  йилнинг энг нуфузли мусобақасида мамлакатимиз шарафини фақат терма жамоамиз аъзолари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев ҳимоя қилади.

Чемпионатда терма жамоамизнинг қолган аъзолари иштирок этмаслигини Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси қуйидагича изоҳлади.

"Жорий йилги жаҳон чемпионати ва ноябрь ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ислом бирдамлиги” ўйинлари орасидаги танаффус атиги бир ойни ташкил қилаётгани, спортчиларимизнинг жисмоний тайёргарлиги ва оптимал спорт формасини сақлаб қолиш мақсадида мураббийлар штаби қаторига кўра, жаҳон чемпионатида фақат икки нафар вакилимиз – Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраевнинг иштирок эттириш тўғрисида қарор қабул қилган.

Ҳозирда терма жамоамизнинг қолган аъзолари барча эътиборини “Ислом бирдамлиги” ўйинларига қаратиб, тайёргарликни давом эттирмоқда", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Р.Нурудинов ва А.Жўраев жаҳон чемпионатида 110 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этади.

Улар иштирокидаги баҳслар 10 октябрь куни бўлиб ўтади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетика: жаҳон чемпионатида нима сабабдан икки нафаргина спортчимизнинг иштирок этишига изоҳ берилди