Гарвард тиббиёт мактаби олимлари PICTURE номли сунъий интеллект тизимини яратди. У жарроҳлик амалиёти пайтида мия ўсмаларининг икки хавфли тури — глиобластома ва марказий асаб тизимининг бирламчи лимфомасини (MATBL) — 98 фоиздан юқори аниқлик билан фарқлай олади.

Оддий шароитда нейрожарроҳлар музлатилган кесимлардан фойдаланади, аммо бунда ташхис хатолари кўп учрайди. PICTURE
эса хатолик эҳтимолини камайтириб, шифокорларга тезкор ва ишончли қарор қабул қилишга ёрдам беради. Шунингдек, тизим ўз ишонч даражасини баҳолайди ва зарурат туғилганда шифокорга сигнал беради. 

Синовлар шуни кўрсатдики, PICTURE нафақат патологоанатомлардан, балки бошқа СИ тизимларидан ҳам юқори натижа кўрсатган. У ҳатто марказий асаб тизимининг 67 турдаги бошқа ўсмаларини аниқлаш имкониятига эга. 

Мутахассисларнинг фикрича, бу технология нейроонкологияда ташхислаш ёндашувини тубдан ўзгартириши мумкин. Шу билан бирга, турли аҳолилар гуруҳларида самарадорлигини тасдиқлаш учун қўшимча тадқиқотлар зарур.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/HYNXb_N5FMY" title="Miya saratonini aniqlashda SI yangi rekord o`rnatdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мадинабону Насриева, 

Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мия саратонини аниқлашда СИ янги рекорд ўрнатди