Шу кунларда Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорт турлари бўйича ўтаётган Осиё чемпионати мусобақаларининг синхрон сузиш баҳслари қизғин паллага кириб бормоқда.

Синхрон сузишнинг ортда қолган техник дуэт баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Сабина Маҳмудова, Хадича Аъзамова ва Зиёда Тошхўжаевадан иборат жамоавий таркиб олтин медални қўлга киритди. Дуэтнинг ишончли ва ифодали ижроси ҳакамлар томонидан 240,5808 балл билан баҳоланди.

Чемпионатда ҳамюртларимиз техник дуэтда 200,5183 балл, аралаш гуруҳдаги ҳамюртларимиз 170.8667 балл жамғариб, 2 та бронза медалига эга чиқди.

Чемпионатнинг сув полоси баҳсларида Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси аъзолари иштирок этмоқда.

Аёллар жамоаси баҳсларда “А” гуруҳида Сингапур, Япония, Ҳиндистон жамоалари билан баҳслашса, мамлакатимиз эркаклар терма жамоаси ҳам “А” гуруҳида Кувайт, Хитой, Эрон ва Ҳонг Конг жамоалари билан куч синашади.

Кеча мамлакатимизнинг қизлар жамоаси Япония жамоаси билан куч синашиб, қитъанинг энг кучли сув полоси жамоаларидан бири бўлган кунчиқар юрт вакилларига 27:13 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, синхрон сузиш мусобақалари 7 октябрга қадар, сув полоси бўйича қитъа чемпионати мусобақалари 11 октябрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Синхрон сузувчиларимиз қитъа чемпионатини омадли бошлади