Озарбайжонда давом этаётган III МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг медаллари 21 та олтин, 28 та кумуш ва 48 та бронза медалига етди.

Делегациямизнинг ушбу медаллари стол тенниси, сузиш, таэквондо WT, самбо, стенддан отиш, бадминтон, каратэ, қиличбозлик, спорт курашлари, бокс, дзюдо, отиш, камондан отиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш каби спорт турлари бўйича қўлга киритилди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бокс бўйича ўтган баҳсларда йигитларимиз 5 тадан олтин ва кумуш ҳамда 1 та бронза медаль жамғарган ҳолда биринчи бўлди. Қизларимиз эса 5 та олтин, 4 та бронза медаль тўплаб, умумжамоа ҳисобида тенгсиз эканини исботлади.

Бокс бўйича жами 20 медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси дунёда ҳамон етакчи эканини исботлади. Ушбу жадвалда Озарбайжон термаси 6 та олтин, 5 та кумуш ва 13 та бронза медали билан иккинчи, россиялик боксчилар эса 3 та олтин, 7 та кумуш ҳамда 5 та бронза медалига эга чиқиб, учинчи ўриндан жой олди.

Бугун, 6 октябрь куни МДҲ ўйинларида волейболчи қизларимиз бронза медали учун Озарбайжон терма жамоаси билан рақобатлашади. Дарвоқе, отиш, қиличбозлик, 3х3 баскетбол, байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда бадиий гимнастика бўйича ўтадиган баҳсларда ҳам вакилларимиз қатнашади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
III МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 97 тага етди