Жорий йилнинг 5-6 октябрь кунлари Нукус шаҳрида Марказий Осиё педагоглари халқаро форуми ташкил этилмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган ушбу форумда Марказий Осиё давлатларининг таълим тизими вакиллари, ўқитувчилар, хорижий ҳамкорлар ва халқаро экспертлар иштирок этади.  

“Марказий Осиё ўқитувчилари – бир минтақа, бир овоз, бир куч!” шиори остида ўтказилаётган ушбу анжуманда инновацион методлар ва ўқитиш технологиялари, рақамли таълим имкониятлари ҳамда экологик тарбия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Форумда иштирок этадиган Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, шунингдек Озарбайжон ва Туркия давлатлари таълим тизими ходимлари, ўқитувчилар Қорақалпоғистон Республикасига келди.  

Меҳмонлар форум доирасида дастлаб Чимбой туманидаги Амфитеатрда ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этди. Қорақалпоқ миллий таомлари ҳамда халқ санъати намуналаридан баҳраманд бўлишди.

Форум иштирокчилари Тахтакўпир туманида жойлашган “Қора теран” сайёҳлик марказига ташриф буюришди ҳамда бу ердаги қатор маданий-маърифий тадбирларда иштирок этишмоқда.  

Ҳудудда ташкил этилган қорақалпоқ миллий санъати намуналари ҳамда этнографик бадиий чиқишлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Бугун шунингдек, ўқитувчилар учун ўқув семинар тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро форум доирасидаги тадбирлар бошланди