Индонезиянинг Богор шаҳрида самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтаётган Жаҳон чемпионатининг ортда қолган иккинчи кунги беллашувларида 12 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Икки кунги беллашувлардан сўнг терма жамоамиз аъзоларининг умумий медаллар сони 10 тага етди.

Жаҳон чемпионатининг биринчи кунида 8 та медаль жамғарган самбочиларимиз иккинчи кунги баҳслар сарҳисобига кўра, 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

Ёшлар ўртасида ўтган беллашувларга гиламга чиққан Озодбек Атаев -64 килограмм вазнда барча рақибларини мағлуб этиб, ғолибликни тантана қилган бўлса, Билолбек Абдуғаппоров ўсмирлар ўртасида -79 килограмм вазнда кумуш,  -65 килограммда Машҳура Ғаниева(ёшлар) ва -88 килограммда Санжар Облақулов (ёшлар) бронза медалларига эга чиқишди.

Маҳоратли самбочимиз Озодбек Атаев финал беллашувида қозоғистонлик Данияр Халмагамбетовни мағлуб этди. Унинг ғалабаси шарафига Ўзбекистон байроғи юксалиб, мадҳиямиз баралла янгради.

5 окябрь куни жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида ёшлар -64 ва -88 килограмда, ёш қизлар -47, -59, -80 кг.да, ўсмирлар -71 ва -98 килограмда, ўсмир қизлар -54 ва -72 килограмда, шунингдек жанговар самбо йўналишида ўсмирлар -58, -79 ҳамда +98 килограмда ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жаҳон чемпионатида 20 дан зиёд давлатнинг маҳоратли самбочи ёшлари 37 та медаллар жамланмасига даъвогарлик қилмоқда.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самбо: Индонезияда ўтаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон мадҳияси янгради