Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июлдаги “Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги қарорига биноан ҳар йили октябрнинг биринчи ҳафтасини Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида белгиланган. Ушбу қарор ижроси юзасидан ФА Тарих институти Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси билан ҳамкорликда “Миллат қатағони ва оқибатлари” умуммиллий илмий йиғини ўтказди. Унда миллат ойдинлари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси устозлари ва тингловчилари, қизиқувчилар, газетчи-журналчилар қатнашдилар.

Тадбирда қатағон қурбонларининг авлодлари ҳам қатнашиб, бобо-момолари ҳақида қимматли маълумотлар ва хотираларни тақдим қилдилар. Сўнг олимларнинг чиқишлар бўйича йиғилганларнинг фикрлари тингланди ва бу каби умуммиллий йиғинларнинг мунтазам ўтказилиши заруратга айланишига алоҳида урғу берилди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/NlVslXnUGXM?si=2j4Reh2LqRUuFQqK" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллат қатағони ва оқибатлари (+видео)