II Озарбайжон – Ўзбекистон медиа форуми икки давлат журналистлари учун нафақат тажриба алмашиш майдони, балки медиа соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш имконияти бўлди.

Форум Баку шаҳрида “Рақамли трансформация ва медиа” мавзусида ташкил этилди ва унда Озарбайжон ҳамда Ўзбекистондан журналистлар, медиа экспертлар ва замонавий технологиялар соҳасидаги мутахассислар иштирок этди.

Форумнинг асосий мақсади – икки давлат журналистлари ўртасида тажриба алмашиш, рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш ва медиасекторда инновацион ёндашувларни муҳокама қилишдан иборат. Иштирокчилар замонавий медиа трендлари, ахборот хавфсизлиги, сунъий интеллект ва этик журналистика стандартлари масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

[gallery-25587]

Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлиги ижроия директори Аҳмад Исмоилов икки халқ ўртасидаги тарихий ришталарнинг Президентлар Илҳом Алиев ва Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси орқали янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. Ўзбекистон Президенти Администрацияси Коммуникация департаменти сектор мудири Дилшод Саиджонов эса дезинформацияга қарши биргаликда курашиш ва ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлаш аҳамиятини қайд этди.

Форум доирасида икки асосий панел сессия бўлиб ўтди:

Биринчи панелда “Рақамли даврда медиа ҳамкорлиги: ахборот хавфсизлиги йўналишида қўшма ташаббуслар” – унда давлат органлари ва медиа ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик, сунъий интеллект ва дезинформацияга қарши механизмлар муҳокама қилинди.

 Иккинчи панелда “Рақамли ахборот муҳитида этик масъулият” – бу сессияда журналистлар этик нормалар, манипулятив контентга қарши профессионал стандартлар ва аудиториянинг саводхонлигини ошириш масалаларига эътибор қаратдилар.

Форум иштирокчилари ахборот хавфсизлиги, рақамли медиада этик меъёрларни ривожлантириш ва қўшма медиа лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар билдирдилар. Журналистлар нафақат хабар бериш, балки аудиториянинг саводхонлигини ошириш ва ижтимоий масъулиятни таъминлаш вазифасини ҳам бажариши кераклигини қайд этди.

 - Озарбайжон ва Ўзбекистон журналистлари форум орқали замонавий медиа трендлари, сунъий интеллект ва рақамли трансформациянинг журналистик амалиётда қўлланилишини муҳокама қилди, - дейди Журналистлар уюшмаси раиси Холмурод Салимов. - Шунингдек, ахборот хавфсизлиги ва медианинг профессионал стандартларини сақлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Форум доирасида медиа ва рақамли технологияларнинг ривожланиши, журналистик этика ва самарали контент яратиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Иштирокчилар ахборот ва рақамли коммуникация соҳасидаги муаммолар ва имкониятларни ҳам муҳокама қилди. Бу жараён нафақат тажриба алмашиш, балки келгусидаги қўшма ҳамкорлик учун мустаҳкам замин бўлди. Журналистик фаолият ва медиа менежмент соҳаларида озарбайжонлик ҳамкасбларимизнинг иш услуби билан яқиндан танишдик.

- Бу форум икки давлат медиа ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва рақамли трансформациядаги янги имкониятларни муҳокама қилиш учун жуда муҳим, - дейди Озарбайжон Аудиовизуал кенгаши раиси Исмат Саттаров. - Журналистларнинг профессионализми ва этик масъулиятини ошириш йўлида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрмиз. Ўзбекистон ва Озарбайжон журналистлари ҳамкорликда дезинформацияга қарши самарали механизмлар ишлаб чиқмоқда. Медиа ҳамкорлик нафақат сиёсий ва иқтисодий соҳаларда, балки ахборот ва журналистика соҳасида ҳам мустаҳкам алоқаларни таъминлайди. Икки давлат ҳамкорлиги ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ишончли ва фактларга асосланган контентни тарқатиш ҳамда рақамли трансформация жараёнида инновацион медиа технологияларни синаш учун замин яратади.

- Журналистлар нафақат хабар бериш, балки аудиториянинг саводхонлигини ошириш, дезинформацияга қарши туриш ва ижтимоий масъулиятни таъминлаш вазифасини ҳам бажариши керак, - дейди Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори, доктор Нозима Муратова. - Форум шуларни муҳокама қилиш учун ажойиб платформа бўлди. Озарбайжон ва Ўзбекистон медиа соҳасидаги ҳамкорлиги нафақат журналистик стандартларни юксалтириш, балки халқлар ўртасида ишонч ва маданий алоқани мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу ҳамкорлик рақамли трансформация даврида дезинформацияга қарши курашиш ва замонавий медиа тизимини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Сафаримиз давомида Боку шаҳрининг тарихий ва замонавий масканлари билан танишиш имконига эга бўлдик.

Ҳайдар Алиев маркази – замонавий меъморчилик мўжизаси

Сафаримиз Бокунинг замонавий тимсолига айланган Ҳайдар Алиев марказидан бошланди. Марказда Ҳайдар Алиев ҳаёти ва фаолиятига оид шахсий буюмлар, фотосуратлар, қўлёзмалар ва расмий ҳужжатлар намойиш этилади. Шунингдек, замонавий технологиялар – сенсорли экранлар, 3D-моделлар ва виртуал турлар орқали ташриф буюрувчилар интерактив тажрибага эга бўлади. Бу эса марказни нафақат музей, балки таълим ва илмий тадқиқотлар учун ҳам муҳим масканга айлантиради.

Ҳайдар Алиев маркази шу билан бирга маданий тадбирлар, конференциялар ва семинарлар учун ҳам мўлжалланган. Унинг бой экспонатлари ва замонавий меъморчилиги орқали меҳмонлар тарих, санъат ва технологияни уйғунлаштирилган ҳолда ҳис қилиш имкониятига эга бўлади.

Марказ нафақат Озарбайжоннинг маданий меросини намоён қилади, балки дунёга замонавий меъморчилик ва санъатни намоён қилишда муҳим роль ўйнайди.

Баку шаҳридаги Миллий санъат музейи – асрлардан сўзловчи ижод

Баку шаҳрида жойлашган Озарбайжон Миллий санъат музейи мамлакатнинг энг йирик маданий муассасаларидан бири ҳисобланар экан. У ерда 15 000 дан ортиқ санъат асарларини ўзида жамлаган. Музейнинг коллекцияси 6 та асосий бўлимдан иборат: “Расм”, “Графика”, “Ҳайкалтарошлик”, “Тикувчилик”, “Металл” ва “Археологик керамика ва порселлен”. Бу бўлимларда Озарбайжон санъатининг турли даврларига оид асарлар, шунингдек, Ғарбий Европа, Россия, Ислом ва Узоқ Шарқ санъатидан намуна мавжуд. Хусусан, музейда 15–16 асрларга оид Озарбайжон миниатураси, 16–20 асрлар орасидаги Европа рассомларининг асарлари, замонавий рассомларнинг ишлари ҳамда рус авангард санъати намунаси мавжуд.

Озарбайжон Давлат ахборот агентлиги (AZERTAC) – ахборот мактаби

Озарбайжон Давлат ахборот агентлиги, AZERTAC (Azerbaijan State News Agency), фаолияти билан яқиндан танишдик. Ушбу агентлик мамлакатнинг энг нуфузли ва стратегик аҳамиятга эга ахборот муассасаси ҳисобланади. У 1920 йилда ташкил этилган ва шу кунга қадар Озарбайжоннинг ички ва хорижий оммавий ахборот муҳитида энг муҳим ахборот манбаи сифатида фаолият олиб бормоқда.

AZERTACнинг асосий вазифаси – давлат сиёсатини, ижтимоий, иқтисодий ва маданий янгиликларни кенг жамоатчиликка тез ва аниқ етказишдан иборат. Агентлик бир неча тилларда ахборот тарқатади, шу жумладан озарбайжон, рус ва инглиз тилларида. Бу орқали AZERTAC халқаро ҳамкорлар ва оммавий ахборот воситалари учун ҳам ишончли ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, агентлик жаҳон ахборот майдонида ўз нуфузини ошириш мақсадида халқаро ташкилотлар ва агентликлар билан ҳамкорлик қилади. Жумладан, Ўзбекистон Миллий аҳборот агентлиги билан ҳам яқин ҳамкорлик қилади. AZERTAC ўз веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги орқали кенг аудиторияга эга ва жамоатчиликка долзарб ва тезкор ахборот етказиш имконини беради. AZERTAC ўзининг юқори стандартлари ва ишончли ахборот тақдим этиш орқали давлат ва жамоатчилик ўртасида муҳим кўприк вазифасини бажаради ҳамда Озарбайжоннинг медиа майдонида етакчи агентлик сифатида аҳамиятли ўрин эгаллайди.

ADA университети ва Боку давлат университетида ёшлар билан учрашув мен учун энг илиқ таассуротларни қолдирди.

Озарбайжон Дипломатия Академияси (ADA) университетига ташрифи давомида университетнинг таълим ва илмий тадқиқот жараёнлари билан яқиндан танишдик. Замонавий лабораториялар, илмий марказлар ва талабаларнинг ижодий фаолиятини кузатдик. Шунингдек, университетдаги бакалавр, магистр ва докторлик дастурлари, халқаро ҳамкорлик алоқалари ва қўшма лойиҳалар ҳақида маълумотга эга бўлдик. Бу ташриф икки давлат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва талабалар учун қўшма дастурлар ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилишга қаратилди.

Бу учрашув икки мамлакат ўртасида таълим ва илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳамда талабалар учун халқаро имкониятларни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Боку давлат университети – илм ва тажриба маскани

Сафар давомидаги яна бир муҳим манзил – Боку давлат университети. Бу ерда профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашув бўлиб ўтди. Илмий муҳокамаларда рақамли медиа, ахборот хавфсизлиги ва таълим ҳамкорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Боку шаҳрида жойлашган Боку давлат университети (БДУ) Озарбайжоннинг энг нуфузли олий таълим масканларидан бири бўлиб, ўзининг бой тарихий анъаналари, замонавий илмий лабораториялари ва тажриба марказлари билан ажралиб туради. Университетда талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун илмий-тадқиқот ишлари, экспериментал лойиҳалар ва инновацион дастурларни амалга ошириш имконияти яратилган.

Ташриф давомида университетнинг асосий илмий марказлари, лабораториялар ва кўргазма майдонлари билан яқиндан танишдик. Шунингдек учрашувда икки давлат университетлари ўртасида илмий ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Университетда мавжуд замонавий лаборатория ва илмий экспонатлар билан танишиб, талабаларнинг амалий билим ва кўникмаларини ривожлантириш жараёнини кузатдик. 

Учрашувлар давомида замонавий таълим ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича тажриба алмашиш, қўшма илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва икки мамлакат талабаларини бирлаштирувчи ўқув дастурларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Боку давлат университети билан Ўзбекистон университетлари ўртасидаги ҳамкорлик илм-фан ва таълим соҳасида янги имкониятлар яратади, замонавий билим ва технологияларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш, ёшларни амалий тажриба ортиришга жалб қилиш имконини беради. Шу тариқа, икки мамлакат ўртасидаги таълим ва илмий алоқалар янада мустаҳкамланади, инновацион ривожланишга ҳисса қўшади.

Боку — Шарқ ва Ғарб уйғунлиги

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри замонавийлик ва тарих уйғунлашган ажойиб шаҳардир. Шаҳарнинг марказида кўкламга интилган замонавий осмонўпар бинолар қад ростласа, унинг юрагида — Ичери Шаҳар деб аталувчи қадимий маскан жойлашган. Тарихий мақбаралар, меъморий ёдгорликлар ва тош билан қопланган кўҳна кўчалар инсонни асрлар домига чорлайди. 

Бир кун қадимий Ичари шаҳар кўчаларида юрдим. Тош кўчалар орасида ўтган асрлар нафас олиб тургандай эди. Ширвоншоҳлар саройи баланддан шаҳарга қараб турибди — гўё бир замонлар подшоҳлик ва шуҳратдан сўзлардай.

Қиз манораси эса Бокунинг юраги. Унинг баланд тош деворларига қўл теккизар экансангиз, тарихнинг ўзини ҳис этасиз. Бу манзарада ўтмиш ва ҳозир уйғун яшайди.

Бир ёш озарбайжонлик қиз билан суҳбатлашдим. У қўлда миллий нақш туширилган сумка сотарди. “Буларни онам тўқийди”, деди у. Қисқа сўзлари билан ҳам қардош халқнинг меҳнатсеварлиги ва самимияти кўринарди.

Баку шаҳрида жойлашган Ичари шаҳар – Озарбайжоннинг энг қадимий ва тарихий масканларидан бири бўлиб, унинг кўчалари, кўприклари ва ёпиқ уйлари асрлар давомида турли маданият ва цивилизацияларнинг гувоҳи бўлган. Бу шаҳар ўзининг узун тарихий мероси ва архитектура намуналари билан нафақат мамлакат аҳолиси, балки бутун дунё сайёҳлари учун қизиқарли маскан саналади.

Сайёҳлар учун энг диққатга сазовор жойлардан бири – Девичи қулласи ва Ширваншоҳлар саройи. Бу жойлар Ичари шаҳарнинг маданий меросини намоён қилади ва замонавий қўлланмалар орқали туристларга архитектура ва тарихий таҳлиллар қилиш имконини беради.

Ичари шаҳар тарихий кўчалар, калитли дарвозалар ва тошли йўллар билан ажралиб туради, бу эса унга ўзгача жозиба бағишлайди. Шунингдек, шаҳарнинг кўплаб хонадонлари ва майдонлари маҳаллий ҳунармандчилик ва анъанавий санъатнинг мисоли сифатида хизмат қилади.

Ичари шаҳар – тошлардаги тарих, у орқали сайёҳлар асрлар давомида инсон ҳаёти, маданияти ва санъатини ўрганиши мумкин. Бу жой нафақат тарихий муҳит, балки ҳозирги кунда ҳам туризм ва маданий тадбирлар учун муҳим маскан ҳисобланади.

Гобустан ва табиатнинг овози

Гобустан қўриқхонасида қоя тошларига ўйилган расмлар олдида сукут сақладим. Одамлар, ҳайвонлар, ов манзаралари — улар асрлар оша бизга етган тирик тарих. Бу расмлар гўё неолит даври одамларининг сўзсиз хатлари эди.

Кейин лой вулқонларини кўрдик. Ер юзидан чиқиб турган қайноқ лой қатламлари одамни ҳайратга солади. Бу ерда туриб, табиатнинг қандай қудратли кучга эгалигини яна бир бор ҳис этасиз.

Охирги кунимизда Сумғайит индустриал паркида замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини кўрдик. Бокунинг индустриал қиёфаси, инновация марказлари мамлакат тараққиётининг янги йўналишини кўрсатарди.

Бир сўз билан айтганда, бу сафар нафақат журналистик ҳамкорлик ва тажриба алмашиш имкониятини, балки икки қардош халқнинг юракларини янада яқинлаштирди.

Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг тарихий мероси, замонавий тараққиёти ва табиий гўзалликлари уйғунлашган ушбу сафар биз учун унутилмас хотира бўлиб қолди.

Шубҳасиз, II Озарбайжон – Ўзбекистон медиа форуми икки мамлакат журналистлари учун янги йўлларни очди, ҳамкорлик кўприкларини янада мустаҳкамлади.

Каспий денгизи — Озарбайжоннинг гавҳари

Сафар давомида қалбимизда чуқур из қолдирган манзара — Каспий денгизи бўйидаги саёҳат бўлди. Каспий — дунёдаги энг катта кўл ва Озарбайжоннинг иқтисодий ҳамда маданий маркази ҳисобланади. Денгиз соҳиллари замонавий боғлар, дам олиш масканлари ва сайргоҳлар билан безатилган. Кечқурун ёқилган шаҳар чироқлари денгиз тўлқинларида акс этиб, ўзига хос романтик муҳит ҳосил қилади.

Бу сафар нафақат қардош халқнинг меҳмондўстлиги ва самимиятини яна бир бор ҳис қилиш, балки тарихий мерос, замонавий тараққиёт ва табиат гўзалликларини бирлаштирган Озарбайжон ҳақида чуқурроқ тасаввур ҳосил қилишга хизмат қилди. Шубҳасиз, бу каби форумлар журналистлар учун тажриба алмашиш, янги дўстликлар ўрнатиш ва икки халқ ўртасидаги маънавий кўприкларни янада мустаҳкамлаш имконини яратади.

Бир сўз билан айтганда II Озарбайжон – Ўзбекистон медиа форуми журналистик ҳамкорлик, тажриба алмашиш ва рақамли трансформациядаги имкониятларни муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлди. Форум нафақат медиа стандартларни юксалтириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва дезинформацияга қарши механизмлар яратишга хизмат қилади, балки икки қардош халқ ўртасида маданий ва маънавий кўприкларни мустаҳкамлайди.

Журналистлар учун бу сафар замонавий технологиялардан фойдаланиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва медиа соҳасидаги стратегик ҳамкорликни янада ривожлантириш имконияти бўлди. Боку шаҳри эса замонавийлик ва тарих уйғунлигини намоён қилган жозибали марказ сифатида сафар хотираларимизни бойитди.

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
II Озарбайжон – Ўзбекистон медиа форуми: журналистик ҳамкорликда янги босқич