Бугунги кунда Ўзбекистон ва Россия атом энергетикаси соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Томонлар ўзаро ишонч ва стратегик шериклик асосида қатор муҳим келишувларга эришиб, Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш ишларини олиб бормоқда. Бу лойиҳа мамлакатнинг энергетика салоҳиятини кенгайтириш ва барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, 2024 йил 27 майда 2018 йилдаги ҳукуматлараро келишувга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги ҳукуматлараро баённома ва мос келишув имзоланди. Унда Ўзбекистонда кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши бўйича ҳамкорликни кенгайтириш назарда тутилган.

Унга кўра, Жиззах вилоятида кичик қувватли атом электр станциясини қуриш лойиҳасининг асосини энг замонавий россиялик ишланма бўлган “РИТМ-200Н” сув-сув реактори ташкил этади. У кема учун мўлжалланган инновацион технологияни ерда жойлаштиришга мослаштириш натижасидир. “РИТМ-200” серияси реакторлари асосида яратилган “РИТМ-200Н” реактори Арктиканинг қийин шароитида синовдан ўтган янги россиялик музёрар кема реакторларига асосланган.

“РИТМ-200Н” асосидаги АЭС тўлиқ интеграл компоновкага эга, яъни актив зона парогенератор билан бир корпусда бирлаштирилган. Бу лойиҳа юқори иқтисодий самарадорликка эришиш ва станциянинг энг юқори даражада хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.

Шунингдек, жорий йил 20 июнь куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида “Росатом” давлат корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергиясини ривожлантириш агентлиги (“Ўзатом”) мамлакатимизда йирик қувватли атом электр станцияси қуриш лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича келишув имзолади.

Ҳужжатда “ВВЭР-1000” туридаги икки энергия блокини қуришнинг эҳтимолий амалга оширилиши шартлари назарда тутилган бўлиб, уларни тўрт блокгача кенгайтириш имконияти ҳам мавжуд. Лойиҳа Россия технологияларига асосланган бўлиб, улар ўз самарадорлиги ва хавфсизлигини Россияда ҳам, хориждаги объектларда ҳам исботлаган. Масалан, Хитой ва Ҳиндистонда қўлланилган.

– Биринчидан, янги технологияларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Жаҳон атом ҳафталигида 120 га яқин давлат иштирок этди. Делегациямиз бошқа мамлакатлар билан музокаралар олиб борди ва замонавий технологияларни ўрганди. Бир неча йўналишда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Биз бу жараённи янада чуқурроқ ўрганиб чиқиб, технологияларни нафақат энергетика соҳасида, балки тиббиёт, сувни тозалаш ва аграр соҳаларда ҳам қўллашни режалаштирмоқдамиз. Мазкур режалар асосида лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалга оширишга киришилади. Иккинчи мақсад эса аввал тузилган шартномаларга қўшимча равишда, кичик реакторлар билан бирга катта реакторлар қурилишини ҳам амалга оширишдир. Яқинда ўтказилган Жаҳон атом ҳафталиги доирасида қўшимча шартномалар имзоланди. Йил охирига қадар ушбу шартномалар бўйича музокараларда маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирок этади. Шу йил охиригача “2+2” форматида, яъни интеграциялашган АЭС лойиҳаси бўйича шартнома имзоланиб, келгуси йилдан уни амалга ошириш ишлари бошланади. Бундай тажриба бошқа давлатларда ҳали қўлланилмаган ва мамлакатимизда илк бор амалга оширилиши режалаштирилган. АЭХА директори таъкидлаганидек, ушбу лойиҳа жаҳон миқёсида катта тажриба сифатида намоён бўлади, – деди “Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмедхўжаев.

Қайд этиш лозимки, мамлакатимиз кўп йиллардан буён ураннинг муҳим ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ҳиссасига дунё уран заҳираларининг тахминан 4 фоизи тўғри келади ва йилига 3,5 минг тоннадан ортиқ уран қазиб олинади. Шу боис, юртимиз дунёдаги йирик уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар қаторида мустаҳкам ўрин эгаллаб келмоқда. Бу соҳадаги бой саноат тажрибаси атом энергетикасини ривожлантиришда янги босқичга асос бўлмоқда.

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон ўз атом генерациясини яратиш йўлига қатъий одим қўймоқда. Бу ташаббус кўп қиррали йўналишларга эга. Жумладан, “Росатом” давлат корпорацияси билан амалга оширилаётган қўшма лойиҳа мамлакатимиз тарихидаги илк атом электр станцияси (АЭС) сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Лойиҳа доирасида бир майдонда иккита йирик қувватли (1000 МВт) реактор ва иккита кичик қувватли (55 МВт) реактор қурилади.

“Росатом” таркибидаги “Русатом автоматлаштирилган бошқарув тизимлари” АЖ томонидан “РИТМ-200Н” туридаги реакторлар билан жиҳозланган кичик қувватли атом станцияси учун автоматлаштирилган технологик бошқарув тизими яратилади. Ана шундай энергоблоклар нафақат Ўзбекистонда, балки Ёқутистон Республикасида ҳам қурилади.

“Русатом автоматлаштирилган бошқарув тизимлари” АЖ юқори даражали тизимлар департаменти директори Денис Коротковнинг сўзларига кўра, томонлар ўртасидаги бошланган ҳамкорлик ўзбек халқининг фаровон ҳаётини таъминлашга хизмат қилади.

– Биз Жаҳон атом ҳафталигида автоматлаштириш концепциясини тақдим этдик. У “РИТМ-200Н” реактори асосидаги кичик қувватли атом электр станцияси учун ишлаб чиқилган бўлиб, бундай станцияни “Росатом” Ўзбекистонда қуришни режалаштирмоқда. Бизнинг компания атом электр станцияларига мўлжалланган автоматлаштирилган станцияни бошқариш тизимларини лойиҳалаш, қуриш, ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва жорий этиш билан шуғулланади. Бу лойиҳа ҳам “РИТМ-200” реактори асосидаги атом станцияси учун амалга оширилмоқда, – деди Денис Коротков.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда атом энергетикасини ривожлантириш энергия таъминоти барқарорлигини таъминлайди. Айниқса, бир майдонда катта ва кичик блоклар комбинацияси тармоқ барқарорлигини кучайтиради ва интеграцияни енгиллаштиради. Катта блоклар барқарор базавий генерацияни таъминласа, кичик блоклар пик юкламаларни қоплайди ҳамда қуёш ва шамол станцияларининг ноаниқ ишини мувозанатлайди.

Атом энергетикаси соҳасидаги муҳим йўналишлардан бири кадрлар тайёрлашдир. Тошкентдаги МИФИ филиали асосий таянадиган ўқув муассасаси ҳисобланади. Айни пайтда бу жараёнда ҳар томонлама амалий ишлар олиб борилмоқда. Муҳими, Ўзбекистон 2030 йилга қадар ўзининг етарли даражада ядро физиклари ва мутахассисларига эга бўлади.

Мутахассислар фикрига кўра, Жиззах вилоятидаги АЭС қурилиши нафақат электр энергиясини ишлаб чиқаришни оширади, балки бутун минтақанинг индустриал ривожланишига хизмат қилади. Қурилиш жараёнида 12 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши, эксплуатация даврида эса 2 мингдан ортиқ юқори малакали иш ўрни таъминланиши режалаштирилган. Шунингдек, “Атомчилар шаҳри” ҳам қурилади, у “ақлли шаҳар” концепцияси асосида барпо этилади. Бу лойиҳа минтақада катта инвестицияларни жалб қилади ҳамда инфратузилма ривожига кучли туртки беради.

Мухтасар айтганда, атом энергетикасини ривожлантириш Ўзбекистоннинг барқарор энергетика тизимини яратиш, саноатни ривожлантириш ва минтақавий тараққиёт учун муҳим омилдир. Катта ва кичик реактор блокларининг уйғун фаолияти тармоқ барқарорлигини таъминлаб, қайта тикланувчи манбаларни самарали интеграциялаш имконини беради. АЭХАнинг қўллаб-қувватлаши эса лойиҳага бўлган ишончни янада мустаҳкамлайди.

<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/ERlZJhw7m6E?si=Eu8ax1SqvHDLE_75" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Насиба Зиёдуллаева, Муқимжон Қодиров,

Анвархўжа Аҳмедов (видео-монтаж), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда “2+2” форматида интеграциялашган АЭС лойиҳаси амалга оширилади (+видео)