Ўзбекистоннинг Жанубий Африка Республикасидаги биринчи элчиси тайинланди. ЖАР Президенти Сирил Рамафоса мамлакатимиз дипломатик миссияси раҳбари Ашраф Хўжаевдан ишонч ёрлиғини қабул қилди. А.Хўжаев айни пайт Қатардаги элчимиз ҳам ҳисобланади.

Африканинг ушбу давлати раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, маросим Преториядаги Сефако Макгато қароргоҳида бўлиб ўтган.

Мамлакатимиз ТИВ матбуот хизмати айтишича, Ашраф Хўжаев қароргоҳи Доҳа шаҳрида бўлган ҳолда, бир вақтнинг ўзида Қатар ва ЖАРда элчи вазифасини бажаради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Жанубий Африка Республикаси ўртасида 1992 йил 12 августда ўзаро нота алмашинуви воситасида дипломатик муносабат ўрнатилган.

А.Хўжаев Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Пекин университетини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди (PhD) илмий даражасига эга.

Вазирлик тизимидаги фаолиятини 2005 йил референт сифатида бошлаган. Ўтган йиллар давомда марказий бошқарув тизимида, шунингдек Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонасида ва Буюк Британиядаги элчихонада турли вазифаларни бажарган. 2018 йилдан буён Иқтисодий дипломатия департаменти бошқарма, бош бошқарма бошлиғи ва директори лавозимида фаолият олиб борган.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг ЖАРдаги биринчи элчиси тайинланди