Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳри мезбонлик қилаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги олтин медаль 4 тага етди.

Гап шундаки, чемпионатнинг T12 тоифасида 400 метрга югуриш финалида иштирок этган ҳамюртимиз Фахриддин Ҳамраев 50.11 сонияда марага иккинчи бўлиб етиб келди. Бироқ биринчи бўлиб етиб келган марокашлик Маҳди Афри мусобақа регламентини бузгани сабабли дисквалификация қилинди ва олтин медаль ҳамюртимизга насиб этди.

Шу тариқа пара атлетларимиз айни дамга келиб жамғарган медаллари 4 тадан олтин ва кумуш ҳамда 2 та бронза медалини ташкил этмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахриддин Ҳамраев Жаҳон чемпионати ғолиби бўлди