Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудлардаги ўрганишлари давомида ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди. Жумладан, Экопартия фракцияси аъзоси Дилдора Камолова Сирдарё туманидаги ўрганишлари давомида "Фаровон" маҳалласида жойлашган 10-оилавий шифокорлик пункти (ОШП) фаолияти билан танишди.

Ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, ОШП биноси яқинда тўлиқ таъмирдан чиқарилган бўлиб, намунавий тиббиёт пункти сифатида фаолият юритмоқда. Бино ичида замонавий шароитлар яратилган, гигиена қоидаларига амал қилиш талаб даражасида йўлга қўйилган.

Бироқ мазкур тиббиёт масканида шифокор мутахассилар етишмаслиги энг долзарб муаммо сифатида айтиб ўтилди. Бу эса маҳаллий аҳолининг айрим тиббий хизматлардан ўз вақтида фойдаланишида қийинчилик туғдирмоқда. 

Халқ вакили томонидан мутасаддиларга мазкур масалага ечим топиш ва зарур мутахассисларни жалб қилиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Шунингдек, депутат ҳудудда фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини, таклифларини ўрганди. Мавжуд масалаларни ижобий ҳал этишни ўз назоратига олди. 

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий тиббиёт пунктида мутахассислар етишмаяпти